Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№42, 17.10.2013

ЭНГ НАМУНАЛИ ШИФОКОР ВА ҲАМШИРА

Қишлоқ врачлик пунктларининг "Энг намунали умумий амалиёт шифокори ҳамда патронаж ҳамшираси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Обод турмуш йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қишлоқ врачлик пунктларида иш олиб бораётган шифокорларнинг тажриба, билим ва касбий малакаларини янада юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда танловнинг туман босқичларида ғолиб чиққан умумий амалиёт шифокорлари ва ҳамширалар иштирок этди.

Иштирокчилар беморларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ташҳис қўйиш, зарурий маслаҳат бериш сингари йўналишлар бўйича ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Олтинкўл туманидаги Қипчоқ қишлоқ врачлик пункти умумий амалиёт шифокори Зулхуморхон Ҳайдарова ҳамда Қўрғонтепа туманидаги Навоий номли ҚВП патронаж ҳамшираси Зоҳидахон Ҳолиқова ғолиб чиқиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди