Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№42, 17.10.2013

МУРОЖААТНОМАДАН РУҲЛАНИБ...

ДАЛДА БЕРГАНИ ДАЛАГА

"Фарзандларимиз камоли учун белни маҳкам боғлайлик" чақириғи билан чиққан вилоятимиз фаол аёлларининг мурожаатномаси асакалик ёши улуғ онахонларни ҳам далага чорлади.

- Маҳалламиз аёллари ниҳоятда аҳилмиз, - дейди Эъзозхон ҳожи она Мадаминова. - Маҳалламизда қийналган оила борми, якка-ёлғиз кексалар борми, дарров уюшиб уларга ёрдам берамиз. Газетада мурожаатномани ўқиб, ундан руҳланиб, биз 15-20 нафар "Янгисор " маҳалласининг фахрий аёллари ҳамда уй бекалари ҳам далага чиқдик. Айни пайтда Асака туманидаги "Фозилжон орзуси" фермер хўжалиги далаларида пахта териб, юртимиз хирмонига оз бўлса-да, ўз ҳиссамизни қўшяпмиз.

Одинахон ая Ҳакимова, Ибодатхон она Ортиқова, Зулфияхон опа Юсупова ҳамда Ҳабибахон ая Жўраева сингари 65 ёшгача бўлган онахонлар кунига 20-25 килограммдан пахта териб, фидоийлик кўрсатишмоқда.

- Онахонларимизнинг ташаббус кўрсатиб далага чиқиши , хирмонимизга барака киритиши, уларнинг дуолари биз фермерларга катта рағбат, куч бермоқда, - дейди фермер Ойбек Ибрагимов. - Белига этак боғлаган бу онахонларнинг ғайрати барча ҳашарчилар ва теримчиларимизнинг кучига - куч қўшмоқда.

Ҳа, деган туяга мадор, -дейди халқимиз. Онахонларимиз ҳиммати билан хирмонларимиз юксалаверсин.

ЗУМРАДХОН


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди