Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№42, 17.10.2013

КИЧИК ҲИКОЯ

ЧАЛА ҚОЛГАН ҲИКОЯ

Хуснида опа даҳлизли уйда кўрпа қовиб ўтираркан, бутун фикру хаёли ёш ижодкорлар танловига кетган ўғли Сардор билан банд эди.

Ўғли ўтган йили ҳам бу кўрик-танловда иштирок этган, аммо омад кулиб боқмаганди. "Ишқилиб, ғолиб бўлсин-да!" - онанинг кўнглидаги истак дуога айланарди.

- Ойи, мен ғолиб бўлдим, қаердасиз? - Ўғлининг ҳаяжон тўла хитоби онани қалқитди. - пойтахтда бўладиган босқичга йўлланма олдим. Энди менинг ҳикояларим ҳам газетада чоп этиларкан...

Она-боланинг қувонч тўла суҳбати узоқ давом этди. Сардор ўзига масъул этилган домла билан астойдил шуғуллана бошлади. Орадан бир мунча вақт ўтди. Сардор ошқозон оғриғидан шикоят қилавергач, ота-онасининг қистови билан текширувга борди. Узоқ текширувлар унинг оғриқлари ошқозондан эмас, аслида жигар церрозининг аломатлари эканлигини аниқлади. Вақт ўтган сари дард Сардорни енгиб борарди. Касалхона кароватига муҳрланган ўсмир йигитга ҳамманинг раҳми келарди. Айниқса, домласининг Сардорни мақоласи чоп этилган газетани олиб келиши кўзларда ёш қалқитди. Фақатгина йигитча буни йиғламай, чинакам шодлик сифатида қабул қилди.

Она адойи тамом бўлаёзганди. Ўғлининг илтижо тўла нигоҳларидаги "Ойи, декабргача улгурармиканман?" деган сўроғи, оқибат, тилга қўчганда жуда қаттиқ эзилди, йиғиси оламни тутди.

Ниҳоят, қиш эшик қоқди. Эртага танловнинг сўнгги босқичи. Сардорни касалхонадан уйга олиб келишган. У хурсанд, сабаби орзиқиб кутган вақтига - иқтидорлилар баҳсига улгуряпти.

У туш кўрди. Тушида вафот этганмиш. Онаси "Эй, Худойим, яна бир кунгина умр берсанг бўлмасмиди-я?! Ҳеч бўлмаса, танловдаги орзусига етиштирсанг бўлардику!" - деб бўзлаётганида, Сардор ҳадеб "мен тирикманку!" дея онасини туртармиш...

Сардор танловга улгурмади. Унинг маросимлари ўтгач, ўғлининг хонасини йиғиштираётган Хуснида опанинг кўзи беҳосдан ёстиқ остидаги дафтарга тушди. Уни ўқиган она унсиз фарёд урди: "Ўғли, сўнгги ҳикоясини ҳам тугатолмаган экан..."

Зулхумор МАМАШЕВА,

Қўрғонтепа индустриал педагогика коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди