Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№43, 24.10.2013

ПАХТАКОРГА МАДАДКОРЛАР

Пахта халқимизнинг миллий бойлиги. Уни йиғиб-териб олишда барчамиз бирдек масъулмиз. Шу боис ҳам ушбу жараёнда ҳар бир киши, ташкилот ва муассасалар фаол иштирок этмоқда.

Жумладан, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ташаббуси билан "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, Маънавият тарғибот маркази, "Камолот" ЁИҲ, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида вилоятимиздаги бадиий жамоалар, театрлар санъаткорлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлардан ташкил этилган тарғибот гуруҳлари томонидан жойларда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар пахтакорлар ҳамда хашарчиларга маънавий куч бағишламоқда.

- Ушбу тадбирлар теримчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларга маънавий руҳ бағишлаш мақсадида ташкил этилган, - дейди вилоят маънавият тарғибот маркази раҳбари ўринбосари Нодирбек Исматуллаев. - Тақдим этилаётган дастурларимиз ранг-баранг ва қизиқарлилиги билан барчага бирдек манзур бўлмоқда.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Х. СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди