№43, 24.10.2013 ОИЛАВИЙ ТИББИЙ ШИФОХОНА
Яқинда Олтинкўл туманидаги Кўмакай қишлоғида оилавий шифохона ишга тушди. "Ойимхон она" хусусий корхонаси томонидан қуриб битказилган ушбу замонавий тўрт қаватли шифохонада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда невропатология, стомотология ва ички касалликлар бўйича малакали мутахассислар иш олиб борадилар. Шифохона сўнгги русумдаги зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланган.
- Оиламиз шифокорлар оиласи, - дейди касалхона бош шифокори Муҳайё Саидакбарова. - Бир неча йилдан буён мана шундай маскан очишни режалаштириб юрардик. Юртимизда тадбиркорларга берилган имкониятлар туфайли ўз ниятимизга етдик. Мақсадимиз, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш.
З. РАҲМОНОВА.
|