Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№43, 24.10.2013

ЕРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНСА...

БИР ЙИЛДА 2-3 МАРТА ҲОСИЛ ОЛИШ МУМКИН

Президентимиз таъбири билан айтганда "Ер Аллоҳ таолонинг бебаҳо неъмати ва инъомидир. У том маънода одамларни боқади, кийинтиради, аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун моддий негиз яратади".

Кейинги йилларда юртимизда томорқалардан унумли фойдаланишга эришиш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли аҳоли турмуш фаровонлиги юксалиб бормоқда.

- Бу борада туманимизда ижобий натижаларга эришилмоқда, - дейди Асака тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳимахон Низомиддинова. - Томорқалардан унумли фойдаланиш, ҳосилдорлик ва даромадни 2-3 баробарга кўпайтириш, бу орқали бозорларда тўкинчилик яратиш, маҳсулотлар таннархини арзонлаштириш, энг муҳими, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашга эришиш мақсадида астойдил ҳаракат қилинмоқда. Ўтган давр мобайнида 73 та маҳалладаги 57 та хонадонда ана шу йўналишда кўргазмали семинарлар ташкил этилди. Натижада йил охирига келиб, томорқасидан бир йилда 2-3 мартадан ҳосил етиштирадиган хонадонлар кўпайди.

Дарҳақиқат, Раҳимахон опанинг фикрида жон бор. Биз тумандаги маҳаллаларда бўлганимизда асакаликларнинг помидор, булғор қалампири, бодринг, карам, картошка, кўкатлар, сабзи етиштиришнинг ҳадисини олишганига амин бўлдик.

"Илғор" ҚФЙ, "Отуш" маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги "Терактаги" кўчасида истиқомат қилувчи Сулаймоновлар хонадонида фикримизнинг яққол исботини кўрдик. Ушбу хонадонда 8 нафар фарзанд вояга етган. Тўрт қиз ва тўрт ўғилнинг барчаси отаси Умаржон ака, онаси Матлубахон ая сингари меҳнатга қайишимли бўлиб ўсишди. Бу ҳовлида ҳозирда кенжа ўғил Азаматжон ва кичик келин Розияхон туришади. Розияхон қайнона, қайнотасининг хизматидан ортиниб, турмуш ўртоғи Азаматжон билан хонадондаги иссиқхонада етиштирилаётган бодринг парваришига ҳам кўмак бермоқда. Умуман, оиладаги тадбиркорлик туфайли алоҳида яшайдиган уч ўғилнинг ҳовлисида ҳам иссиқхона барпо этилган. Сабаб, уларнинг ҳам рўзғорини қуйилтириш, шунинг орқасидан келадиган даромад билан оила кемтигини тўлдириш.

- Овсинларим Дилдорахон, Донохон билан уйда бекор ўтирмаймиз, - дейди биз билан суҳбатда катта келин Шоҳидахон. - Кўриб турганингиздек ҳар биримизнинг хонадонимизда 2,5 сотих томорқамиз бор. Баҳорда плёнка остига помидор, кузга бориб эса бодринг экамиз. Қарабсизки, бир ердан йилига икки марта ҳосил оламиз.

Бир қарич ернинг қадрини олтинга тенг биладиган яна бир оила бор, -деди Раҳима опа йўл - йўлакай. - Бу Қадим қишлоғи, Қипчоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Абдумутал ака Нишоновлар оиласидир. Етти фарзанд улғайган бу зиёли оиланинг ҳам томорқадан фойдаланиш борасида ўз тажрибалари бор. Мана бир неча йилдирки, ҳовлидаги икки сотих томорқадан яхшигина даромад олинади. Улар етиштираётган лимонлар юртдошларимиз дастурхонига кўрк бўлмоқда. Шунинг орқасидан рўзғорларига барака кирмоқда.

- Фақатгина лимон эмас, балки унинг остидаги ерда турли кўчатлар ҳам етиштирамиз, -дейди оила бошлиғи Абдумутал ака. - Фарзандларимизнинг ҳар бирининг ўз касби бор. Лекин ҳаммаси ҳам бўш вақтини томорқадан унумли фойдаланишга сарф этади. Даромад ёмон эмас. Ахир айтадилар-ку ерни боқсанг, ер сени боқади деб.

Ҳа, бугунги кунда ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, нафақат яхшигина даромад топаётган, қолаверса, эл-юрт дастурхонига барака киритаётган мана шундай юртдошларимиз бор экан, турмушимиз янада фаровон бўлишига асло шубҳа йўқ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди