Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№43, 24.10.2013

"БИРЛАШГАН ЎЗАР ЭКАН"

- дейди Асака туманидаги "Янгисор" маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Лолахон Топиболдиева.

2877 нафар аҳоли истиқомат қиладиган гўшага маслаҳатчи бўлиб тайинланганимда бироз чўчиган эдим. Ахир 1352 нафар хотин-қизнинг кўнглига йўл топиш осон эмасди-да. Буни дилдан ҳис қилганим учун ишни аввало, маҳалла фаоллари билан бамаслахат иш юритишга алоҳида эътибор қаратдим.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунбой Зокиров, Одинахон опа Ҳакимова, Эъзозхон Мадаминова, Муножатхон Каримова, Ғуломиддин Ортиқов, Ғанижон ака Ибрагимов сингари фаоллар кўмагига таяндим.

Тўй, маърака, маросимларни камчиқим, ортиқча дабдабабозликка берилмай, ихчам ўтказишда дастурхончилар Муҳаббатхон Аблахатова, Офтобхон Тошкенбоева, отинойилар Одинахон Ҳакимова, Наргизахон Эрматовалар менга яқиндан ёрдам беради. Натижада, маъракаларда нон улашиш, материал тарқатиш сингари ортиқча сарфлар йўқотилди. Тўйларда эса икки томон келишилган ҳолда сеп- сидирғалар бир кунда олиб бориладиган, мебелларни ҳам иккала томон тенг қиладиган, тўй ва никоҳ маросими ҳам бир кунда ўтадиган бўлди.

Шунингдек, "Ибратли оила", "Ибратли келин" сингари танловларнинг ўтказилиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Бирни кўриб фикр қил... деганларидек, бундай қизиқарли танловлар намунали оилалар тажрибаларини тарғиб этишда анча қўл келмоқда.

765 та оиланинг тутуми-ю, ўзига яраша қувончу-ташвишлари бор. Кам таъминланган, мададга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, байрам кунларида йўқлаб туриш каби хайрли ишларга бош қўшаётган "Фозилжон орзуси" фермер хўжалиги раҳбари Ойбек Ибрагимов, тадбиркорлар Абдулатиф Солиев, Баҳодир Тешабоев сингари саҳоватли фермерлардан маҳалладошларимиз хурсанд.

Бир сўз билан айтганда, "бирлашган ўзар" деган нақлнинг исботини мана шу Ватан ичра Ватан бўлган маҳалламиз мисолида кўриш мумкин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди