Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№43, 24.10.2013

КИЧИК ҲИКОЯ

ЯХШИЛИК

Шаҳар касалхонасида навбатчи ҳамшира бўлиб ишловчи Муаттар ўз ишининг устаси. "Қўли енгил ҳамшира" деб таърифлашади уни. Беморлар доимо ундан хурсанд бўлишади.

... Одатдагидек тунги навбатчиликка келган Муаттар янги касаллик варақалари билан обдон танишди. Муолажа вақти бошланди. Янги беморлардан бири - Хушнудбек қиздан синчков нигоҳларини узгиси келмасди. Хушмуомала бу йигит барчада илиқ таассурот қолдирарди. Қизнинг телефон рақамларини бошқа ҳамширалардан олган йигит Муаттарни "бемор" сифатида безовта қилар, муносабатини парда ортида ушларди. Улар Хушнудбекнинг даволаниш муддати тугагач ҳам самимий суҳбатлашиб турардилар.

Муаттарнинг акаси ва келин аяси чет элга ишлаш учун кетадиган бўлдилар. Улар кетгач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Хушнудбек ҳам ишга чақиришаётганини айтиб, қиз билан хайрлашиб кетди. Унинг Россияда муҳим иш жойи борлигидан хабардор қиз йигитга оқ йўл тилади...

Акасининг ташвишли хабари бутун оилани ғамга ботирди: "Алданибмиз! Иш йўқ экан. Қайтишга пул, яшашга жой йўқ!" Ҳамманинг боши қотган изтиробли бир паллада Муаттарга бўлган Хушнудбекнинг қўнғироғи барча ташвишга чек қўйди. Қиздан акасининг телефон рақамларини олган йигит улардан ёрдамини аямади. Бегона юртда ўз ватандошини қўллаган Хушнудбекдан ҳамма бирдек хурсанд бўлди. Муаттарнинг эса боши осмонда.

Ҳа, тақдир уларга катта мурувват кўрсатди. Буни ич-ичидан ҳис қилган қиз йигитга смс ёзди: "Яхшиям, беморим бўлганингиз!".

Моҳимбону СОБИРОВА,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди