Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№44, 31.10.2013

ЭНГ ФАОЛ МАЪНАВИЯТ ТАРҒИБОТЧИСИ

Вилоят касаба уюшмалари бирлашмасида "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маънавият соҳаси вакилларининг билим, маҳорат ва тажрибаларини юксалтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси" танлови маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган энг илғор маънавият тарғиботчилари ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.

- Танлов иштирокчилари аҳоли, айниқса, ёшларда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, инсонпарварлик туйғуларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларимизнинг ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларни ўзига хос тарзда очиб бердилар, - дейди республика Маънавият тарғибот маркази Андижон вилоят бўлими раҳбари Муҳаммаджон Йўлдошев.

Қизиқарли ва юксак савияда ўтган танлов якунида Марҳамат туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулбаҳор Таваккалова биринчи, Булоқбоши тумани вакили Олимжон Мирзаев иккинчи ва асакалик Гулнорахон Ашурова учинчи ўринга муносиб деб топилди.

Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

С. САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди