Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№44, 31.10.2013

ЁШ ИСТЕЪДОДЛАРИМИЗ

ГЎЗАЛЛИК ШАЙДОСИМАН

Ёшлигимдан санъатга қизиқаман. Айниқса, қизларнинг ораста кийинишлари-ю, узун сочлари ёҳуд чиройлик турмаклари мени ҳамиша мафтун этиб келарди.

Маҳалламиздаги қизалоқлар ва жиянларимни боғчада ўтказиладиган байрамга чиқишлари учун сочларини ўзларига хос тарзда чиройли қилиб ясантириб қўярдим. Уларни кўрган мактабда ўқийдиган ўқувчилар ҳам охирги қўнғироқ борми ёки турли байрамларими, албатта, олдимга кириб, сочларини байрамона безатиб қўйишимни илтимос қилишарди. Уларнинг сочларини ёшларига мос қилиб, турмаклардим. Бора-бора бу иш мен учун муҳим йўналишга ана шу ишни бошидан тутиш эса аниқ мақсадга айланди.

Айни пайтда АДУ қошидаги 2- сон академик лицейида ўқияпман. Шунингдек, лицейнинг "Ораста қизлар" тўгарагининг фаол аъзосиман. Турли хил байрам ва тадбирларда дугоналаримнинг сочларини замонавий ва миллий услубда турмаклаб, уларга янада гўзаллик бахш этишга ҳаракат қиламан.

Мода доимо ўзгариб туради. Унга мувофиқ соч турмаклари ҳам. Ҳозирги кунда ўқувчи қизларнинг худди катталардай соч турмаклашлари кўпчиликнинг ғашига тегади. Айниқса, турли сариқ, қизил рангларга бўяшлари ўзларига у қадар мос эмас. Мен эса уларнинг сочларини табиий жилоланиб туриши учун, аввало, уларга сочни доимий равишда парваришлаб юришларини маслаҳат бераман. Баъзи дугоналарим узун сочларини қирқиб, чиройли турмаклаб қўйишимни хоҳлашади. Шундай пайтда мен уларга сочларини кесишларини маслаҳат бермайман, аксинча, уни ўзига хос тарзда турмаклаб, безак бераманки, бундан хурсанд бўлишади. Уларнинг миннатдор бўлиб чиқиб кетишларидан ўзим ҳам хурсанд бўламан.

Юртбошимиз томонидан биз ёшларга кенг имкониятлар яратилган. Шундан фойдаланиб, мен ҳам ўз олдимга катта эзгу мақсадлар қўйганман. Аёлларимизни доимо гўзал бўлиб юришлари учун алоҳида "Гўзаллик салони" очишни ният қилганман. Бунинг учун ўқиб, изланишдан, ўрганишдан толмайман.

Сайёра ҒУЛОМЖОНОВА,

АДУ қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди