№45, 07.11.2013 АНДИЖОНЛИК СУЗУВЧИ ҚИЗЛАР ЮТУҒИ
Яқинда Тошкент шаҳридаги республика сув турлари марказида узоқ масофага сузиш бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионати ўтказилди.
Мусобақаларда вилоятимиздан қирққа яқин спортчи чемпионлик учун кураш олиб бордилар. Вилоят халқ таълими тасарруфудига Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Шоҳсанам Тошпўлатова 200 метрга чалқанча, 400 метрга комплекс ва чалқанча сузиш бўйича ғолиб бўлди. У эстафета турлари бўйча ҳам биринчиликни эгаллаб, олтита олтин медаль эгасига айланди. Фотима Амилова, Рената Тухсунова, Нодира Шамсуддинова, Комила Мақсудова, Муслима Одиловалар ҳам сузишнинг бир қатор турлари ва услублари бўйича шоҳсупанинг юқори поғоносаги кўтарилдилар.
Т. СИДДИҚОВ.
|