№45, 07.11.2013 "ЗАКОВАТ" ИНТЕЛЕКТУАЛ ЎЙИН
Избоскан туманидаги 39-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида юқори синф ўқувчилари ўртасида "Ўзбек тили билимдонлари" мавзусига бағишланган "Заковат" интелектуал ўйини бўлиб ўтди. Баҳс, мунозарага бой бўлган ушбу тадбирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Наргизахон Абдуллаева бошчилигида ёш тилшунослар тўгараги аъзоларининг шеърлари, ижро этилган куй-қўшиқлари, рақслари ва саҳна кўринишлари йиғилганларга хушкайфият улашди.
Тадбир сўнггида Барчиной Умаралиева энг билимдон ўқувчи деб топилди. Шунингдек, фаол иштирок этган ўқувчиларга мактаб маъмурияитнинг эсдалик совғалари топширилди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|