Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№45, 07.11.2013

КЕЧИНМА

ИШОН

Мен гўё ҳаёт саҳросида ёлғизман. Юрмоққа мадор йўқ, ҳолсизман. Атрофдан бир илинж истайман, бироқ вужудим эгаллаб олган бир титроқ. Умид тўла нигоҳла боқаман ҳамон, бу қурғур юрагим ёнмоқда ёмон. Ҳувиллаган қалбим, ранглари сомон, муҳаббатим қаршимда ожиз, нотавон.

Қўлимни узатсам, осмон йироқда, қийналар, оҳ, қалбим, дилим фироқда! Хаёл у ҳам бугун машъум тузоқда, ўй сурар мен билган ўшал қирғоқда!

Олдинга интилгим келади шу дам, соям менла борар қадам ва қадам. Олисда нур кўринар субҳидам! Аста босаётган қадамим илдам.

Шу дам яна ёлғиз қолгим келади, юзларим силаб шамол елади. Ўтган кунларим эсга келади, оҳ, ҳаёт сабрим роса элади.

Сирлашгим келади сирлашгувчим йўқ. Сўзлашгим келади сўзлашгувчим йўқ, ўйлагим келади, ўйлагувчим йўқ. Қўлласа дейман-у, қўллагувчим йўқ!

Меҳр кўчасидаман: меҳрибон излаб, тузалмас дардимга бир дармон излаб. Ҳатто, айрилиқни ёлвориб сизлаб, суратига боқаман висолни излаб!..

Ненидир кутади бу интиқ юрагим! Ўртаниб ёнади менга керагим, ҳаётда умид отли тиргагим, не бўлишин келар ундан сўрагим.

Телбадек кезади, кезади ҳаёл! Қани, қалбим, ўзинг бўлди, бас деёл! Эҳ, сизга бу кўз ёшим демасман увол, қалбимни тирнайди жавобсиз савол!

Кимсасиз боғдаман: ўйчан паришон, сарғайган япроқлар кузакдан нишон! О, тақдир, сизга қуллуқ, сизга шараф-шон, хотиржам олқишлар сизни бир инсон!

Бу менман! Мен ўзим, ўзимман ишон!

Мавлуда АЗИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди