Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№45, 07.11.2013

ФИКР

УЗОҚДАГИ ҚАРИНДОШДАН...

Бир куни вақт алламаҳал бўлганида тўсатдан укам касал бўлиб қолди. Аксига олиб уйда зарур бўлган дори-дармон йўқ эди.

Маҳалламиздаги дорихона ҳам аллақачон бекилган. Нима қилишни билмай, қўшниникига югурдик. Шукрки, сўраган доримиз уларда бор экан. Қўшнилар дорини қўлимизга тутқазар экан, укамга шифо тилаб, кўнглимизни қўтардилар. Укамнинг истимаси тушиб, оғриқлари босилди.

Шу воқеа сабаб, халқимиз орасидаги "Узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни афзал" деган мақол ёдимга тушди.

Аслида ҳам, маҳалла кўплаб эзгу ишлар маскани эканлиги айни ҳақиқатдир. Бир маҳаллада яшовчи қўни-қўшнилар бир-бирларидан сира бемаслаҳат иш қилмайдилар. Маҳалла аҳли, ёш йигит-қизлар пиру-бадавлат отахон-онахонлардан дуо олиб, ишга, ўқишга отланишади.

Авваллари ҳовлиларда қўшнилар билан уйни ажратиб турувчи деворлар ҳам бўлмаган экан. Бўлган тақдирда ҳам қўшниникига кириб-чиқиш учун ўртада эшиклар ўрнатилганлиги қўшнилар ўртасида ишонч, меҳр-оқибат қанчалик мустаҳкам бўлганлигини билдиради.

Халқимизда қўшничилик миллий анъана, қадриятларимизнинг бир кўриниши сифатида эътироф этилади. Шунинг учун урф-одатларимизни, қадриятларимизни ҳурмат қилайлик, қўшниларимизни, ён-атрофимиздаги инсонларни эъзозлайлик.

Зеро, қўшничилик, инсонлар ўртасидаги оқибат деб аталмиш муносабатни улуғлашга, асраб- авайлашга хизмат қилади.

Наима ДИЛШОДБЕКОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди