№46, 14.11.2013 ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР
Андижон шаҳридаги, Ислом-обод маҳалласини ҳунармандлар маҳалласи деб аташ мумкин. Бу маҳаллада тикувчилик, дўппидўзлик, қандолатчилик билан аёллар шуғуллансалар, акфа ром ва эшикларни ишлаб чиқариш, миллий бешикларни тайёрлаш билан эса, маҳалла эркаклари машғулдир.
Маҳаллада яшовчи Маҳбубахон Солиохунова, Нурияхон Отабоева ҳамда Ҳилолахон Отабоевалар томонидан чевархона ҳамда цехлар ташкил қилинган бўлиб, аёллар ва эркаклар ич-кийимлари, аёллар учун палъто, костюм-юбка, келин либослари тайёрланмоқда. Бунинг натижасида 44 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|