Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№46, 14.11.2013

8 ДЕКАБРЬ - ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

КОНСТИТУЦИЯ - ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ ШАКЛЛАНИШИНИНГ МУҲИМ АСОСИ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг, барча йўқотганларини тиклади. Бир сўз билан айтганда, ўз тақдирига ўзи эга бўлди.

1992 йил 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ XI сесcи-ясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши республикамиз фуқароларининг эмин-эркин яшаш ҳақ-ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиш, фаровон ҳаёт кечиришига мустаҳкам замин яратди. Шу хусусда юртбошимиз Ислом Каримов: "Конституция ўзининг туб моҳияти, фалсафа, ғоясига кўра тамомила янги ҳужжатдир, унда жамики дунёвий неъматлар орасида улуғи - инсон деган фикрни илгари сурдик ва шу асосда "фуқаро - жамият - давлат" ўртасидаги муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечимини топишга интилдик", деган фикрлари бежиз эмас.

Бугун Конституциямиз инсон ҳуқуқлари ва давлат суверенитети, демократик ғояларни ўзида мужассам этган ҳолда халқимиз тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришларига хизмат қилиб келмоқда. Ундаги барча бўлим, боб ва моддаларда шахснинг эркинликлари, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари, маъмурий, худудий давлат тузилиши ва давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши тушунчалари алоҳида ёритилган.

Айни пайтда у ҳар бир одамнинг ҳар қандай, жумладан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда истеъдод ва қобилятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир. Қонунлар устувор бўлган давлатдагина тинчлик ва ривожланиш бўлади. Ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган бағрикенглик, ҳамжихатлик каби олийжаноб фазилатлари, ҳатто унинг қонунларида ҳам акс этиб туради.

Аслида, ислоҳотларнинг самараси энг аввал, халқнинг маънавий руҳий янгиланиши, тафаккурининг юксалиши, рўй бераётган воқеа ҳодисаларга баҳо бера олиши ва ундан ҳулоса чиқара олиш қобилятига боғлиқ.

Бугунги кунда ўзбек халқининг сиёсий билими кечагидек эмас. У ўз ҳуқуқ ва бурчларини яхши англайди. Бунда Конституциямизнинг адолатли бўлганлиги, айниқса, аҳамиятли. Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар аввалида шу каби нозик жиҳатларга аҳамият қаратилган. Конституциямизнинг барча бобларида инсон ва унинг манфаатлари устун қўйилган. Жамики, ислоҳотларнинг марказида тинч ва осойишта, бунёдкор ҳаёт, барқарор тараққиётнинг кўзланганлиги бугун эришган ютуқларимиз тимсолида ўз аксини топмоқда.

Ўзбек давлатчилиги ривожланишидаги муҳим манбаа бўлган Конституция - мустақиллик йилларида сайқалланиб, янада бойитилди. Бунинг исботини юртимизда истиқомат қилаётган ёши улуғларнинг ҳар бир сўзида, тинч замонамизга шукроналарида кўриш мумкин.

Мамлакатимизда қонун ижодкорлиги фаолиятининг ривожланиши аҳолининг, қолаверса, уни қўлловчи ижрочиларнинг янги қабул қилинаётган қонунлардан хабардорлик даражасига, бошқача қилиб айтганда, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятига узвий боғлиқдир.

Ҳуқуқий маданият фуқароларнинг инсоний фазилатлари соғломлашувига, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга имкон беради.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "Токи жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва масъулиятини пухта билмас экан, уни ҳаётий эҳтиёжи сифатида англамас экан, бизнинг ислоҳот, янгиланиш хақидаги сўзларимиз, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади. Бугун одамларнинг дунёқараши, онги, тафаккурини ўзгартириш мана шу масала билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди".

Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва ҳуқуқий тарбиясини яхшилаш юзасидан олиб борилаётган ишлар давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Жумладан, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши томонидан партия дастурларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўтказилаётган тадбирларда ҳам Бош қомусимиз ва унинг асосида яратилаётган қонунлар тарғиботи изчил амалга оширилиб келинмоқда. Айниқса, жамиятимизда муҳим ўрин тутган хотин-қизларимизнинг қанчалар мукаммал билим ва тажрибага эга эканлиги, мамлакатимиз келажагида асосий ўрин эгалашини назарда тутган ҳолда уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, билим ва иқтидорларини юзага чиқариш йўлидаги ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратганмиз.

Айни кунда ЎзМТДП Андижон вилоят Кенгаши умумий аъзолари сони 10576 нафарни ташкил этса, уларнинг 6063 нафари хотин-қизлардан иборат.

Партиямиздан сайланган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг 2 нафари, туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг 29 нафари аёл депутатлардир. Жорий йил давомида "Обод турмуш йили" давлат дастурида ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор қарорлар ижросини таъминлашда ана шу депутатларимиз ҳам фаоллик кўрсатиб меҳнат қилдилар. Уларнинг саъй- ҳаракатлари билан қатор тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, партиянинг "Аёллар қаноти" бўғини фаоллари томонидан сиёсатчи хотин-қизлар ўртасида доимий танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Айниқса, анъанавий "Донолик ва ташаббускорлик-сиёсий етакчилик меъзони" танлови хотин-қизларни конституцион билимларини синовдан ўтказиш ва сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Мамлакатимиз эртанги кунини белгиловчи ёш авлод тарбиясига масъул саналган аёллармизнинг саводхонлик даражаси, фаоллиги фарзандлар онгида намоён бўлади. Мустаҳкам, иродали ўз эътиқодига эга бўлган Ватани, она тили, маънавияти, маданияти ва миллий қадриятлари билан фахрлана олган шахс эса албатта, мустақил Ўзбекистонимизнинг келажагини барпо этишга ўз ҳиссасини қўшади.

Комилжон ОТАХОНОВ,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик

партияси Андижон вилоят Кенгаши раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди