№46, 14.11.2013 КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛАМИЗ
Туғма нуқсон билан туғилган болаларни кўрганда юрагинг ачишади. Ота-она учун ҳам ногирон болани тарбиялашдан ортиқ азоб бўлмаса керак.
Тиббиёт институтини тамомлаб, тумандаги марказий поликлиникада участка терапевти бўлиб иш бошлаганман. Айни пайтда тиббиёт бирлашмасининг болалар бўлимида терапевт бўлиб фаолият кўрсатмоқдаман. 2007 йили Тошкентда олти ой УЗИ аппарати бўйича малака ошириб келдим. Шу соҳанинг мутахассислигига эга бўлдим. Бу аппаратнинг афзаллик томонларини фуқароларимиз ҳам тушуниб етган. Ўзининг соғлигидан безовта бўлганки бемор, аввало, УЗИ апппарати текширувидан ўтишга ҳаракат қилади. Бунинг натижасида онкологик касалликлар, шунингдек, ҳомиладаги нуқсонлар эрта аниқланади.
Шу боис ҳомиланинг дастлабки ойларидаёқ ҳомиладор аёллар УЗИ аппарати текширувидан ўтказилади. Уларда бирор касаллик ҳолати кузатилса, тезда даволаш чоралари кўрилади. Мободо, ҳомилада нуқсонлар борлиги сезилса, вилоятда жойлашган скрининг марказига юборилади.
Буларнинг ҳаммаси давлатимиз томонидан соғлом фарзанд туғилишига кўрсатилаётган ғамхўрликдир. Чунки, соғлом фарзанд, нафақат ота-она, балки юртнинг ҳам бойлигидир.
Нодирахон
МУҚИМОВА,
кўп тармоқли
марказий поликлиника УЗИ шифокори.
|