Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№46, 14.11.2013

САБОҚ

"СУВНИ ИФЛОС ҚИЛМАЙМАН"

Синфдошлар Нозим ва Карим мактабдан қайтаётган эди. Улар йўлдаги катта дарахтдан олма узишди.

Йўлда қип-қизил, мазали олмани еб, суҳбатлашиб боришар эди. Бир пайт Нозим қўлидаги олма пўчоғини йўл четидаги ариққа, оқиб турган сувга ташлади. Бундан Каримнинг жаҳли чиқиб, уни койиб берди:

- Бу нима қилганинг? Ахир бу сув-ку. Устозимиз сувга ахлат ташаманглар, деб ўргатган. Сен эса...

Бу койиш Нозимга ёқмади:

- Бу менинг ишим, хоҳлаган жойимга ташлайман, - деб тез-тез юриб дўстидан узоқлашди.

Карим ҳам уйига кетди. Нозим эса кечгача ундан аччиқланиб юрди. Кечга бориб Нозим, ҳовли этагидан оқиб ўтувчи ариқ бўйига бориб ювинмоқчи бўлди. Лекин сувда бир тўп ахлат оқиб келаётганини кўриб жиғибийрон бўлди.

- Қайси аҳмоқ сувга чиқинди ташлади экан? Ахир бу сувда одамлар ювинади-ку, - деди-да, ўзининг ҳам ариққа олма пўчоғини ташлагани ёдига тушди.

У ўз-ўзидан уялиб, афсусланди. Энди ҳеч қачон сувга чиқинди ташламасликка, сувни ифлос қилмасликка аҳд қилди. Дўсти Каримдан ҳам кечирим сўраши кераклигини ўйлади.

Зулхумор МАМАШЕВА,

Қўрғонтепа педогогика

иқтисодиёт коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди