Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№47, 21.11.2013

ТАЛАБА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими кенгаши ташаббуси билан олий ўқув юртлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари талаба-ёшлари иштирокида "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан мустақил Ўзбекистон!" шиори остида фестиваль бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар Андижон давлат тиббиёт институтида мамлакатимиз конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати" мавзуидаги илмий-амалий анжуман билан бошланди. Шундан сўнг "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими кенгаши биносида олий ўқув юртларининг билимдон ва зукко талабалари ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун "Заковат" фестивали ўтказилди. Қизғин ўтган билимлар баҳсида Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабалари ғолиб чиқиб, вилоят ҳокими кубогини қўлга киритдилар.

Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетида "Соғлом авлод - келажак пойдевори" шиори остида спортнинг футбол, баскетбол ҳамда волейбол турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди биносида эса ёшларнинг суд-ҳуқуқ, ижро этувчи тизимлар фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" акцияси ташкил этилди. Акция давомида малакали мутахассислар, таниқли спортчилар иштирокида бўлиб ўтган учрашувлар ёшларда катта таассурот қолдирди.

Фестиваль тадбирлари Андижон шаҳридаги "Tashkent premium" тантаналар саройида таниқли санъаткорлар иштирокида бўлиб ўтган ёшлар шоуси билан якунланди.

Талаба ёшларга кўтаринки кайфият, шижоат бахш этган ушбу фестиваль доирасидаги тадбирларнинг фаол иштирокчилари ҳамда танловлар ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Фестивалнинг якуний тадбирида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

А. ХОЛИҚОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди