Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№47, 21.11.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

КЎПГА КЕНГАШИБ ИШ КЎРИШ ХАЙРЛИДИР

Марҳамат туманидаги Қорабоғиш қишлоқ фуқаролар йиғинидаги, Бобурхуросон маҳалласи энг намунали маҳаллалардан бири саналади. 4002 нафар аҳоли истиқомат қиладиган ушбу гўша 705 та хонадонни ўз ичига олган.

Хафизахон Турғунова 2008 йилдан буён мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келмоқда. Опа ишни дастлаб маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришдан бошлади. Ҳудуддаги ҳар бир оиланинг яшаш тарзи, шарт-шароитларини ўрганди. Шундан сўнг хотин-қизларни ҳунарга ўргатиш, уларни иш билан таъминлаш мақсадида "устоз-шогирд" йўналишини йўлга қўйди, касаначиликни ривожлантирди. Матлуба Қўлдошева тўқувчилик ҳунарининг орқасидан рўзғор тебратиб келади. Ҳозирда 18 нафар ёшлар опадан ҳунар ўрганишмоқда. Эътибор Қаноатова тикувчилик билан шуғулланиб келади. У маҳалла гузарида цех очиб, тикувчилик сирларини ён-атрофдаги ўсмир қизларга ўргатиб, 8 та ишчи ўрин яратди.

- Маҳалламизда 2039 нафар хотин-қиз истиқомат қилади, - дейди Хафиза опа. - Ҳар бир аёл ўз оиласининг фариштаси. Аёли тежамкор, уддабурон хонадонда доимо хурсандчилик барқарор. Шуни ҳисобга олиб, ёш болали ва ишламайдиган аёлларни ҳам касаначиликка жалб қилганмиз. Мақсадимиз, барча оилаларимиз ҳалол меҳнати, ҳунарлари ортидан даромадга эга бўлсин. Шунда уйида тотувлик, хонадонларида фаровонлик бўлади. Бундан ташқари, фермерлар, тадбиркорлар ва ҳимматли инсонларимизнинг ёрдами билан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар ҳайит ва турли хил байрамларда йўқлаб турилади. Қиш мавсумида эса уларга кўмир етказиб берилади.

Хафиза опа ишбилармон, кўпни кўрган, мулоҳазали аёл. Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммоси-ю, қувончи опани бефарқ қолдирмайди. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда маслаҳатчига маҳалла фаоллари доимо елкадош. Отинойилар, дастурхончилар, кўмаги билан турли хил маросимлар ихчамлаштиришга эришилди.

Хафиза опа 2012 йили "Энг намунали маслаҳатчи" кўрик-танловининг туман босқичида қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади.

- Хафизахон жуда тиришқоқ, жонкуяр, ўз ишига фидойи аёл, - дейди Бобохуросон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Таваккалжон Шомуродов. - Шунинг учун ҳам маҳалламиз аҳлининг меҳрини, ҳурматини қозонган.

Кўпга кенгашиб иш юритадиган, баҳамжиҳатликда маҳалла аҳлининг корига яраётган мана шундай маслаҳатчиларимиз бор экан, оилаларимиз тинч, юртимиз фаровон бўлаверади.

Моҳимбону СОБИРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди