Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 21.11.2013

"КУЁВ ЧАҚИРИҚ" ҲАМ ТЎЙ КУНИ БЎЛЯПТИ

Ободлик кўнгилдан бошланади, деган гап бежиз айтилмаган. Чунки кўнгил ободлиги оила мустаҳкамлиги билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу йилнинг "Обод турмуш йили" деб эълон қилиниши замирида катта маъно бор. Биз ҳам маҳалламиз ҳудудида истиқомат қилувчи 592 та оиланинг фаровон ва тотли турмуши, ўзаро аҳил-иноқлиги, барқарорлигини таъминлашдек масъулиятли вазифа мужассамлигини чуқур ҳис қилмоқдамиз. Ёш келин-куёвларнинг мустаҳкам оила бунёд этишлари учун ибратли хонадон бекалари билан суҳбатлар, учрашувлар ўтказиб туриш одат тусига айланган. Яраштириш комиссияси таркиби эса маҳалланинг тажрибали кайвониларидан иборат. Ҳар бир фаолнинг вазифаси низом асосида белгилаб қўйилган. Комиссия йиллик иш режасига эга ва шу асосда фаолият юритади. Иш режасидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш учун ҳуқуқий- меъёрий ҳужжатлар тарғиботини ташкил этишдан бошлаб, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, ёшларни миллий анъаналар ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш, тўй-ҳашамлар, турли маросимлардаги дабдабозликларни чеклаш, ички имкониятлар ҳисобидан аҳоли даромадларини кўпайтириш каби долзарб вазифалар ўрин олган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳаллада тўйгача тиббий кўрик ва қонуний никоҳдан ўтиш изчил йўлга қўйилган. Бу эса тўйдан кейинги баъзи кўнгил хираликлар, жумладан, ёш оилаларнинг турмуши бузилишининг олдини олаётир.

Маҳалламизда 2686 нафар аҳоли ҳамжиҳатликда истиқомат қилади. Ўтган йиллари, кўз тегмасин, йиғин ҳудудида бирорта ҳам оилавий ажрим юз бермади. Ажралиш остонасида турган оилаларни яраштиришга муваффақ бўлдик. Бунда албатта, кўпни кўрган онахонларнинг хизмати катта бўлди. Шаҳринисо ҳожи ая Боймуродова, Кимсанхон ая Исомиддинова, Мавжудахон она Жалилова Замирахон опа Қодироваларнинг ёрдамлари билан тўй-тўркину, маърака маросимларимизни ҳам ихчамлаштиришга эришдик. Тўй олди-бердисидан тортиб, ёшларнинг никоҳдан ўтиши, "юз очди" ҳамда "куёв чақириқ" сингари удумларимизни бир кунда, яъни тўй куни ўтказишлигини йўлга қўйдик. Бундан маҳалла аҳли хурсанд бўлмоқда. Бунга албатта, тушунтириш-тарғибот ишларимиз натижасида эришдик, деб ўйлайман.

Маҳалламизда қўли очиқ, соҳоватпеша ҳомийларимиз борки, улар билан турли байрамларда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб турамиз. "Равнақ тонги", "Миробод орзуси", "Абдурашид ишончи" фермер хўжалиги раислари Шаробиддин Исоқов, Толибжон Маҳмудов, Абдурашид Абдувоитов, тадбиркорлар Холисхон Мадаминова, Муроджон Ҳамроқуловларнинг беминнат ёрдамларидан кўнгиллар кўтарилмоқда.

Катта бир оилага жипслашган маҳалламиз аҳлининг қувончу ташвишига бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда елкадош бўламизки, шундагина улар бизга суяниб иш кўрадилар.

Жўрахон ҲАКИМОВА,

"Элатон" МФЙ маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди