Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№47, 21.11.2013

МУЛОҲАЗА

ОЧИҚ-СОЧИҚ КИЙИНИШ ЗАМОНАВИЙЛИКМИ?...

Инсоннинг гўзаллиги унинг маънавиятида намоён бўлади. Агар кишининг маънавий

дунёси юксак, соф бўлса, унинг қалбидан, юзидан олижаноблик нури таралиб туради.

Шунинг учун ҳам ҳар бир одам руҳиятини баркамол, чиройли қилишга интилмоғи керак. Ҳар қандай шароитда кишининг ички дунёси унинг дунёқарашига таъсир этади.

Инсон ота-онадан чиройли, соғлом бўлиб туғилсаю улғайиши давомида у носоғлом муҳитда яшаса, бу унинг юриш-туришида, ҳатти-ҳаракатида акс этиши шубҳасиз. Бироқ, табиатан кўринишида нуқсон билан туғилса-ю, аммо чиройли муҳитда тарбияланса, унинг одобий ҳусни ташқи хунукликни ювиб кетади. Ҳар қандай инсонни бир муомалада, биргина нигоҳда қандай эканини, табиатини билиш мумкин. Айниқса, унинг кийган либосига қараб маданиятини, ориятини билса бўлади.

Юртимиз истиқлолга эришгач, ўзбек миллий либосларига бўлган эътибор ва қизиқиш ортди. Шу билан бир қаторда, айрим ёшлар орасида ғарбнинг ярим яланғоч "мода"си ҳамда шарқнинг бошдан-оёқ берк либослари ҳам урфга кирди. Хўш, очиқ-сочиқ европа кийимлари ўша давлатларнинг иқлимию табиатига, аҳолининг маданиятига, психологиясига хос ва мос экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Аслида бугун кўча-кўйда "ярим яланғоч" кийинган аёллар, қизлар бундай орсизлик белгиси бўлган либосларни эмас, ўзбекона кўйлакларни кийсалар, қандай гўзал... Минг афсуски, бугун кундан-кунга тараққийлашиб бораётган замонамизда "ўта замонавий" кийинган хотин-қизларни фақатгина шаҳарларимизда эмас, балки қишлоқларда ҳам учрамоқда.

Бир мулоҳаза қилайлик. Айрим қиз-аёллар кияётган европача либослар у қадар кўркам эмас. Агар улар ўшандай кийимлар ўрнига ўзбекона либос, бошларига оқпар дўппи кийганларида эди одамлар ҳам ҳавас, ҳам ҳурмат қиларди. Табиийки, ҳаёдан юзига нур тортган, миллий либоси кўзга завқ бағишловчи опа-сингилларимиздан ёшларимиз андоза олар эдилар.

Хулоса қилиб айтганда, бугун қиз-аёлларимиз кийинишда ҳам миллийликка суянсалар, ориятни унутмасалар, улардаги гўзаллик ўз жилосини йўқотмайди.

Эсонбой САРИМСОҚОВ, Шаҳрихон музейининг раҳбари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди