Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№47, 21.11.2013

КУЗГИ ЯПРОҚ

Атрофда сокин куз. Кўнгилда эзгин хаёллар. Олтинранг тусга тобора бурканаётган табиатнинг нигоҳларида алланечук мунг. Дарахтлар вужудини аста-аста тарк этаётган япроқларда ингроқ. Оёқлар остида эзғиланаётган барглардаги ожизгина титроқда нимадир айтишга чоғланаётган шитир-шитир овоз. Ҳамма нарсани унутиб қулоқ тутаман. Видо айтаётгани эшитилади олисдан. Анҳор сувига тўйиб-тўйиб юзимни чайгим келади-ю, аммо аллақачон оби-ҳаётга муздай ҳарорат бериб улгурган совуқлик тўхтади мени.

Наҳорги ва кечки шамол замин бағрида ястаниб ётган хазонларни учириб ўйнайди. Сукунатни бузмоққа чоғланади гўё. Мудроқ босаётган табиат билан ўйнашгиси келаётгандай ғир-ғир эсиб ором ўғирлайди шабода қурғур. Куни кеча ёққан ёмғирлардан қолган ердаги намликдан, ёқимли изғириндан ажиб бўй таралади. Тупроқ хиди тутиб кетади бутун борлиқни.

Хиёбонда бир-бирини қувалаб ўйнаётган болалар кузги совуқни писанд этмайди. Ердаги олтин япроқлардан ўйинчоқ варрак ясаётган ҳув анови боланинг нигоҳидаги қувонч бирам беғубор...

Мактабдан қайтаётган жажжи жамалак соч қизалоқ эса қадамларини атай сап-сариқ япроқлар устига қўйиб, ўйнаб одимлаяпти. Бола-да, хазондаги оғриқни сезармиди...

Хиёбон ўриндиғидаги икки ёшнинг қўлларида ҳам олтинранг барглар. Фақат улар учун нома битилаётганида, япроқлар бағрига тушаётган ёзишмаларда ёшлик бор, ишқ бор...

Ана, анави одам эса тўпланган хазонларга ўт қўймоқда. Аланга ичра жон талашаётган япроқлар кўз ўнгимизда кулга айланиши кўнгилни хира қилади. Ўз ишидан, заъфарон баргларни бир уюм ахлат деб қабул қилган тошбағир эса ёққан олови шавқида маст... Ҳиссиз бу кимса қайдан билсин сўнгги япроқда ҳам ҳаёт борлигини, қайдан билсин оқ-оппоқ ҳаво аччиқ тутун ичра касалликка юз тутаётганини.

Табиат эзғин ҳиссиётлар оғушида. Кўнгилнинг аллақаерида қотиб қолган эски дардларда исён. Қадамлар устида беҳол шивирлаётган хазондан бир сас келади:

"Кузнинг фарзандларимиз!"

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди