Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№48, 28.11.2013

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

АЁЛ БЎЛИБ ДУНЁГА КЕЛИШНИНГ ЎЗИ БАХТ

Оила деб аталмиш қўрғоннинг мустаҳкам бўлиши учун аёл киши ҳамиша матонатли бўлиши лозим. Шундагина оила тинчлигига, бекаму-кўстлигига эришиш мумкин. Оила тинч бўлса, юрт обод, турмуш фаровон бўлади.

Ўз касбини ардоқлаб меҳнат қилиб келаётган Дамира Ғаниева ҳам ана шундай мустаҳкам иродали, фидойи аёллардан биридир. У ҳозирда Андижон тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича мудир ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. Дамира опа тумандаги 53 та умумтаълим, 38 та мактабгача таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишларга масъул сифатида мазкур йўналишда ибратли ишларни олиб бормоқда.

Таълим муассасасида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, турли кўнгилочар дастурлар ўқитувчи ва ходимларнинг, айниқса, ёш авлоднинг қалбида инсонийлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат фазилатларини, шунингдек, миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

- Ўсиб келаётган ёш авлод ўзгача дунёда улғамоқда, - дейди Дамира опа Ғаниева. - Чунки, бугун техника, технология, ахборот манбаалари шу қадар ривожланганки, ёшлар ана шу жараёнлар билан тенгма-тенг ўсиб бормоқда.

Шу ўрнинда яна алоҳида таъкидлашни истар эдимки, ҳозирги ёшлар жуда зийрак, шу билан бирга, уларнинг қалби нозик ҳамдир. Оиласидаги нотўғри ҳолатлар, қўпол муносабат ёки тушунмовчиликлар таъсирига тез тушиб қолишлари сабабли уларда руҳий зўриқишлар кучли.

Биз катталар, айниқса, ота-оналар ана шундай вазиятларда уларга тўғри маслаҳат беришимиз, қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатишимиз лозим. Акс ҳолда улар турли-хил ёмон иллатлар домига тушиб қолишлари, ҳаётини хавф-хатарга қўйишлари мумкин.

Мактабларимиздан бирида бир ўқувчи қизнинг ҳаётидан мамнун эмаслиги, доимо тушкун ҳолатда юришини эшитиб қолдим. Бунинг сабабини билиш мақсадида ўша қиз билан дилдан суҳбатлашдим. Суҳбатимиз шу қадар самимий бўлдики, натижада ўша қиз кўнглидагиларни менга айтди. У билан боғлиқ муаммо унчалик мураккаб эмасди. Қизнинг оиласидаги баъзи бир тушунмовчиликлар, ота-онасининг қаттиққўллиги унинг ҳаётига, ўқишига, ўзини эркин олиб юришига тўсқинлик қилаётган экан.

Унинг ота-онаси билан ҳам учрашдим. Қизига бўлган нотўғри муомаласи, бунинг оқибати эса салбий ҳолатларга олиб келганини тушунтирдим. Отаси ҳақиқатдан ҳам қизини беўрин ранжитганини англади ва муносабатини ўзгартиришга сўз берди. Шундан сўнг ўша қизнинг юриш-туришида ижобий ўзгаришлар сезилди, ўқиши ҳам яхшиланди. Шундан келиб чиқиб, айтмоқчиманки, фарзандларимизга эътиборли бўлайлик, уларнинг қалбига қулоқ тутайлик. Шунда улардан ўзимиз истаган нарсани кутишимиз мумкин.

Оиладаги тушунмовчиликларни қандай қилиб бартараф этиш мумкин деб ҳисоблайсиз? деб сўраймиз Дамира опадан.

- Бунинг учун ҳаётга теран, зийраклик билан боқиш керак. Аввало, муаммони юзага келишига йўл қўймайлик. Мободо муаммога дуч келдингизми, вазминроқ бўлинг, тилингизга эрк берманг, ҳукм чиқаришга шошилманг. Айниқса, фарзандлар билан боғлиқ муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг, уларнинг кўнглини оғритиб қўйманг.

Шахсан мен оилавий ҳаётда ана шу қоидаларга қатъий амал қиламан. Турмуш ўртоғим билан тўрт нафар қизни тарбиялаб келмоқдамиз. Катта қизимни яқинда турмушга узатдим. Худога шукур, унинг ортидан кўп раҳматлар эшитдим. Ишдан кеч қайтган кунларим бўлади. Қизларим ёнимга дастурхон ёзиб, иссиқ овқат, иссиқ чой олиб келишади. Шунда ишдаги бор чарчоқларимни унутаман, дунёга аёл бўлиб келганимдан хурсанд бўламан. Турмуш ўртоғим билан 22 йил яшадик. Ҳамиша бир-биримизни тушунишга ҳаракат қилдик. Оилам тинч, яқинларим, севимли ишим бор. Шу боис ҳам ўзимни бахтли инсонлар қаторига қўша оламан. Ишонч мустаҳкам, оила мустаҳкам бўлсагина, фарзандлар ҳам оқилу доно бўлиб камол топадилар.

Дамира опанинг сўзларини тинглаб, оиладаги ана шундай жиҳатларни шакллантириш кўпроқ аёлга, оила соҳибасига боғлиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Демак, аёл қанчалик мулоҳазали бўлса, оиласидаги муҳит ҳам барқарор бўлади. Унда улғаяётган фарзандлар ҳам яхши тарбия оладилар. Донолар бежизга дунёни барча ёмонликлардан аёл қутқаради, дея айтмаган.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди