Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№48, 28.11.2013

МУНОСАБАТ

КАТТАЛАР ИБРАТ БЎЛСИН

Манбааларда таъкидланишича, ер юзидаги сувларнинг атиги 2 фоизини ичимлик суви ташкил этар экан. Бу эса ичимлик сувини асраб-авайлаш, исроф қилмаслик зарурлигини англатади. Минг афсуски, бугунги кунда кўплаб инсонлар бу масалага жиддий эътибор қаратмаяптилар.

Куни кеча ўқишдан қайтаётсам, йўлда бир аёл уйининг олдини супириб, ёнидан оқиб ўтган катта ариққа чиқиндиларни тўкиб юборганини гувоҳи бўлдим. Бир неча кун аввал эса шу кўчада бир келинчакнинг ариққа мағзава сувни тўкиб юборганини кўргандим. Наҳотки, сувга турли хил чиқиндиларни ташлаш катта гуноҳ эканлигини улар билмаса? Ёки бу инсонлар бу иш билан табиатга қанчалик зарар келтираётганликларини тушунишмаса?

Ахир ариқ сувида одамлар истеъмол қилаётган меваларини, қолаверса, юз-қўлини ювади. Биз сут-қатиғини истеъмол қиладиган сигирлар, қўй-эчкилар ҳам шу сувдан ичади-ку. Буни ҳар бир инсон онгли равишда ўйлаб кўриши керак.

Шифокорларининг маълумотларига кўра, инсон организмидаги касалликларнинг 25-30 фоизи ифлосланган сувда ювиниш, уни истеъмол қилиш орқали юзага келар экан. Шу сабаб ҳам ариқларда оқаётган сувларни ифлос қилмайлик.

Масаланинг яна бир жиҳати борки, сувни нафақат ифлос қилмаслик, балки уни исроф қилмаслик ҳам муҳимдир. Шунингдек, кўчалардаги водоправод жўмраклари очиқ қолиб, сув тинимсиз оқиб туриш ҳолатининг ҳам кўп гувоҳи бўламиз. Лекин сувнинг беҳуда оқиб ётганига эътибор бермаймиз. Бу эса оби-ҳаёт манбаи бўлган сувга эътиборсизлигимиздан, лоқайдлигимиздан нишонадир. Аслида бундай ҳолатларга асло йўл қўймаслигимиз керак.

Биз ўқувчиларга мактаб, коллежларда ўқитувчиларимиз томонидан сувни исроф қилмаслик ҳақида кўплаб тушунчалар берилади. Бироқ, юқоридаги каби катталарнинг эътиборсизлигидан биз ҳам ана шундай ҳолатларга лоқайд бўлиб қолаётгандекмиз. Умид қилардимки, бу масалада ака-опаларимиз, ота-оналаримиз бизга ибрат бўлсалар, сувни асраб-авайлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан биз ёшларга намуна бўлсалар улуғ иш бўлар эди.

Дилфуза ЭРГАШЕВА,

Қўрғонтепа тиббиёт коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди