Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№49, 05.12.2013

КЕЧИНМА

ОНАЛИК МЕҲРИ

Кўпинча ойнаи жаҳонда турли хил мантиқан бир-бирини такрорловчи телесериаллардан кўра табиат ва ҳайвонот дунёсидан ҳикоя қилувчи кўрсатувларни кўришга қизиқаман.

Яқинда ана шундай кўрсатувлардан бирини кўриб ҳайратга тушдим. Жанубий Америкада яшайдиган тумшуқлари узун бир қуш баланд дарахтга ин солиш билан овора эди. У шундай ҳаракат қилар эдики, деярли 3 соат дам олмасди. Қаттиқ дарахтни тумшуқлари билан ўйиб, ўзига ин солишга уринаётган бу қушнинг матонати мени лол қолдирди. Сабр-тоқатли бу қуш бир ой деганда уйини битказди. Уйи ҳам унинг ўзи истагандек мустаҳкам бўлди.

Кўрсатувни томоша қилар эканман, ҳаётнинг, табиатнинг ажойиб мўъжизасига лол қолдим. Воқеанинг давоми янада қизиқарлироқ эди. Қуш инига тухум қўйиб, маълум муддат ўтгач, полопонларини очиб чиқди. Энди навбат уларни учиришга етиб келди. Полопонларнинг сони тўртта бўлиб ҳар бир полопон онаси кўмагида маълум тайёргарликдан ўтиб, сўнг қанот қоқа бошлади. Қуш митти полопонларини хужумкор душманлардан қўриқлаб турарди.

Негадир митти полопонлар орасида биттаси анча вақт ўтса ҳамки учиш учун қанот ёза олмади. Сабрли қуш уни йигирма тўрт соат деганда учирма қилди. Афсус, у қанот қоқиб учган бўлса ҳам нимжонлиги боис ерга қулаб тушди ва нобуд бўлди.

Шу лаҳзадаги қушнинг изтиробини кўрган ҳар қандай киши ҳайратда қолиши аниқ. У аросатда қолган эди. Бошқа полопонларни учирма қилай деса, нобуд бўлган бу полопонини ёнидан жила олмасди. Ниҳоят, учта полопон ўзлари мустақил уча бошладилар. Аммо она қуш нобуд бўлган полопонни ташлаб кетмасди. Маълум вақт ўтгач, қаттиқ шамол эсиб, жала қуя бошлади. Қуш эса ўзини панага олмади. Нобуд бўлган боласи устида узоқ турган қуш ҳолсизланди. Охир оқибат очликдан нобуд бўлди. Буни кўриб, ишонсангиз, кўзларимга беихтиёр ёш тўлди, йиғлаб юбордим.

Ҳатто қуш хам болам дейдия? Ўйга толдим, фарзанд доғига қуш чидай олмади, одамзод қандай чидар экан?

Камола АБДУВАЛИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди