Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№51, 19.12.2013

ЮРТИМИЗДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 15 ДЕКАБРИДАН 2014 ЙИЛНИНГ 15 ЯНВАРИГА ҚАДАР ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛМОҚДА.

ЙЎЛ ҚОИДАСИ - УМР ФОЙДАСИ

Айни кунларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, ҳаракат хавфсизлиги ойлигини муваффақиятли ўтказиш борасида Андижон шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича махсус рейдлар, шунингдек, автокорхона ва ташкилотларда, маҳаллалар ва таълим муассасаларида суҳбат ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Олиб борилган кенг кўламли профилактик ва тарғибот ишлари натижасида Андижон шаҳрида ҳайдовчилар, пиёдалар томонидан йўл хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари кескин камаймоқда. Бундан ташқари, транспорт воситаларининг техник ҳолатини доимий назорат қилиш, мавжуд автомобиль йўллари аҳволини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, ҳудудда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи автобус, микро автобус ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг амалдаги тартиблар асосида фаолият кўрсатишлари қатъий назоратга олинди. Аҳолига ноқонуний транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида ходимларимиз шаҳар солиқ инспекцияси ҳамда "Узавтодарётранс" агентлиги вилоят бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда жойларда мунтазам рейд тадбирлари ўтказмоқда.

Ўтказилган тадбирлар натижасида йўловчи ташувчи автотранспорт васиталари ҳайдовчилари томонидан йўл қўйилган махсус лицензиясиз йўловчи ташиш қоидабузарлик ҳолатларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Умуман, транспорт ва пиёдалар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойларни аниқлаш, уларни белгиланган меъёрлар асосида кўрикдан ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, ўқув юртларида, ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш сифати ва савиясини янада кўтариш, аҳоли саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ижобий натижалар бермоқда. Натижада Андижон шаҳар ҳудудида жорий йилнинг ўтган даври давомида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари қисқарган. Энг асосийси, шаҳар ҳудудида оғир оқибатларга олиб келувчи йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилмади.

Ёдгорбек ПАТТАЕВ,

Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХГ тарғибот-ташвиқот инспектори, сержант.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди