Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№52, 26.12.2013

БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ...

САБОҚ

Барно ҳар гал қўшниси Хонзода опани кўрди, дегунча унинг билак узукларига ҳаваси келарди. Қўшнисининг бармоқларидаги узуклар кўзни оларди. Эри ишдан келиб, овқатланар-овқатланмас, ҳархашасини бошларди.

- Хонзода опамга ҳавасим келади. Бирам бадавлатки, тақинчоқларига қараб ўтирасиз. Ҳар бири фалон сўм бўлса керак? Эри ҳам орзу-ҳавасли инсон экан. Хотинини тиллаларга буркаб, олиб ўтирибди. Сиз бўлсангиз... - лабини чўччайтириб араз қилган бўлди Барно.

- Ношукрлик қилма, хотин. Қорнинг тўқ, устинг бут. Ортиқча орзу-ҳавасларга берилма.

- Шундай дейсиз-ку, улар билан бир даврада ўтириб қолсам, ўзимни камситилгандай сезаман. Мен ҳам аёлман уларга ўхшаб кийингим, зеби-зийнатлар таққим келади.

- Ҳаммасининг вақти-соати бор, - дея гапни чўрт кесди эри.

Орадан кунлар ўтиб, эри иш билан бир ҳафтага сафарга отланди. Хотинини опасиникига бориб туришга кўндирди.

- Қишлоққа боргандан кўра шаҳарнинг бир чети бўлса ҳам опамники яқин, - деди-да, хотинини опасига топшириб, ўзи сафарга кетди.

Барно қайнопасининг жўжабирдай жон эканлигини, турмуш ўртоғи вафот этиб, рўзғорнинг бор юки унинг зиммасида эканини биларди. Лекин эрининг раъйини қайтармай, улар билан туришга рози бўлди.

Қайнопаси тўн тикиб бозорга олиб чиқар, унинг пулига бир ҳафталик бозор-учар қилиб кун ўтказарди. Келаси якшанбагача яна кечаю кундуз тўн тикиб, уни кўпайтиришга ҳаракат қиларди. Ундан келадиган пулга кўз тикарди.

Барно ҳам опасининг ҳаётини кўриб, унга ичи ачишди. Бекор ўтиришни эп кўрмай, у ҳам қўлига игна ушлади. Ҳар игна қўлига санчилганда, ўзининг уйини қўмсади. Тўкин дастурхони, фаровон ҳаёти кўз олдига келаверди. Бир ҳафта ўзга ҳаётда яшагани унинг учун сабоқ бўлди.

Турмуш ўртоғи сафардан қайтган кун Барно учун байрамга айланди гўё. Уйига юриб эмас, учиб борди назарида. Энди уни қўшниси Хонзода опа қизиқтирмасди. Ўзидан кўра қийин шароитда яшаётганлар ҳам борлиги унинг кўзини очди.

Шунга айтсалар керак-да, "бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукр қил" деб...

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди