Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№1, 02.01.2014

ДИЛ НОМАЛАРИ

... УМИДЛАРИМ КАТТА

Моҳирахон ЧИБИЛОВА, вилоят божхона бошқармаси катта инспектори.

Болалигимда ҳарбий либос кийган одамларни кўрсам ҳавасим келарди. Аёл киши бўлсам-да мен ҳам улар каби ҳарбий бўлишни орзу қилардим. Инсон орзуга етишиш учун мақсадни аниқ ва қатъий қўйиши керак экан.

Университетни тамомлаб, вилоят божхона бошқармасида иш бошладим. Фаолиятим давомида турли ҳолатлар, турфа хил инсонларга дуч келдим. Баъзида муаммоли вазиятлар билан тўқнаш келганимда ёҳуд чарчаганимда, қалбимда "Ахир мен Ватан хизмати учун бел боғлаганман", деган туйғу менга куч ва ғайрат бахш этарди. Бунинг замирида ифтихор, фахр, ғурур жўш уради. Танлаган касбимнинг нақадар масъулиятли эканлигини ҳис этаман.

Янги йил бошида фаолиятимни таҳлил қилиб, ўтган йил нималарга эришдим, нималар қилишга улгуролмадим, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилдим. Қувонч билан айта оламанки, якунланган йилда нафақат касбий фаолиятимда балки, оилавий ҳаётимда қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Аёл киши учун бахтли оила бунёд этишнинг ўзи ҳам катта омад эканлигини яна бир бор ҳис қилдим.

Янги йилдан умидларим катта. Асосийси, оиламнинг янада мустаҳкам бўлишига, жамиятда эса фаол бўлишга эришиш.

Янги йил барча юртдошларимизга, опа-сингилларимизга бахт ва омад келтирсин.

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЙИЛИ БЎЛАДИ

Нодира ШАМСУДДИНОВА, сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони.

2013 йил мен учун чинакам муваффақиятлар йили бўлди. Ўзбекистон чемпионати ҳамда мамлакат миқиёсидаги турли мусобақаларда 30 та олтин, 20 та кумуш медални қўлга киритдим. Шунингдек, Хитойда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида қатнашдим. Туркияда бўлиб ўтган халқаро мусобақада 2 та кумуш медалга сазовор бўлдим. Францияда 20 дан ортиқ давлатлар спортчилари қатнашган халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдим.

Илк бора сузиш ҳавзасига 8 ёшимда борган бўлсам, 10 йил ичида устозларим Равшан ва Рустам Амиловларнинг кўмаги билан кўплаб ютуқларни қўлга киритдим. Бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Ҳар гал бирор ютуққа эришиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилаётган чоғимда юртбошимизнинг биз ёшларга кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрликларини, биз учун яратиб берилаётган кенг имкониятларни юракдан ҳис этаман.

Янги йилда ҳам эришган муваффақиятларимни янада кўпайтиришга, хусусан, Корея давлатида ўтказиладиган Осиё ўйинларида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламан. Келгусидаги энг катта орзуим жаҳон чемпионатида, олимпиада ўйинларида иштирок этиш ва ғолиб бўлиш, халқаро спорт майдонларида юртимиз, Андижонимиз шарафини юксакларга кўтариш.

Янги йили барча юртдошларимиз, айниқса, биз ёшлар учун янада кенг имкониятлар йили бўлишига ишонаман.

МЕҲНАТЛАР ҚАДРЛАНАДИГАН ЮРТ

Ҳилолахон ТОШПЎЛАТОВА, Улуғнор туманидаги 20-умумтаълим мактабининг маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Қайси давр бўлмасин, аёл жамиятда ўз ўрнига эга бўлган. У ўз уйининг, оиласининг хотиржамлигини сақлаш билан бутун жамиятнинг осойишталигини таъминлаган. Қолаверса, ишда фаол бўлиш учун ҳар кимнинг уйида тинчлик, фарзандлари соғ-саломат бўлиши зарур. Шундагина аёл жамиятга наф келтиради.

Юртимизда аёлларга қаратилган эътибор, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар мени қувонтирди. Қарийиб 10 йилдан буён мактабда ёшларга сабоқ бериш билан бирга, жамоамизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ҳаракат қиламан. Шунинг-дек, қатор йиллар давомида "Йилнинг энг фаол маънавиятчиси", "Йил аёли", "Йил ўқитувчиси" каби кўрик-танловларнинг туман, вилоят босқичларида муваффақиятли иштирок этдим.

Камтарона меҳнатларим юқори баҳоланиб, 2013 йилда Халқ таълими вазирлигининг "Халқ таълими аълочиси" унвонига сазовор бўлдим. Ушбу рағбат мени янада масъулият ва қатъият билан ишлашга ундайди. Мен меҳнатлар қадрланадиган юртда яшаётганлигимдан фахрланаман.

Туманимиз 2013 йилда нафақат таълим соҳасида, балки ишлаб чиқариш, бунёдкорлик, маънавий-сиёсий барқарорликни таъминлаш борасида ҳам кўплаб ютуқларга эришилди. Ишонаманки, янги - 2014 йилга ҳам бу каби ютуқларимиз салмоғи янада ортади.

Янги йил барчага омадлар йили бўлсин.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди