Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№2, 09.01.2014

АСКАРЛАРНИНГ ОНАЛАР БИЛАН ТЕЛЕМУЛОҚОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги фармойишига асосан, вилоятимизда қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Андижон ва Самарқанд вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг оналари иштирокида ўтказилган телемулоқот уларнинг ҳаётларидаги унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Фарзандлари Самарқанд вилоятидаги турли ҳарбий қисм-ларда хизмат қилаётган оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир уларнинг бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.

Мулоқотда сўз олганлар она Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида Ватанимиз мудофаа қудратини юксалтиришга, ҳарбийларнинг хизматни аъло даражада адо этишлари учун яратилган шарт-шароитлар, уларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида гапирдилар.

- Ушбу мулоқот ҳақиқатдан ҳам аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч ва ўзгача сурур бағишлади, - дейди Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова. - Самарқандда ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан бевосита мулоқот қилиш ҳар қандай онанинг кўнглига хотиржамлик, ёруғлик бахш этади.

Дарҳақиқат, мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида бевосита суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Ўғлим Исломбек болалигидан ҳарбий бўлишни жуда-жуда истар эди, - дейди Пахтаобод туманидаги Эски қўрғон маҳалласида яшовчи Ферузахон Холиқова. - Ниятлари амалга ошиб, аскар бўлди. Самарқандда туриб видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Ватан корига камарбаста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим чексиз қувончга тўлди.

Ҳарбийларга юксак эҳтиром кўрсатилган мазкур тадбир аскарлар ва уларнинг оналарига катта маънавий озуқа берди. Қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик, ҳарбий бурчга ҳурмат ва садоқат, шунингдек, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Телемулоқотда вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди