Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№3, 16.01.2014

ЕТАКЧИ ЁШЛАР ЎҚУВИ

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" бизнес марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда партия вилоят кенгаши, "Истиқбол" ёшлар қаноти ҳамкорлигида "Етакчиларнинг сиёсий ва касбий салоҳиятини ошириш" мавзусида республика ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари "Истиқбол" ёшлар қаноти етакчилари, партия фаоллари, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тўрт кун давом этган семинарда ҳуқуқий демократик ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда партия ташкилотларининг ўрни ва роли, партия "Ёшлар қаноти" етакчиларининг сиёсий ва касбий билимларини юксалтириш, уларнинг фаоллигини янада ошириш масалаларида сўз юритилди.

Семинарда мавзу доирасида қатор маърузалар ўқилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги мамлакатимиз раҳбарининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш - ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир" деб номланган маърузасининг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга кенг тушунчалар берилди.

- Ўқув семинарда етакчи ёшларнинг тажриба, малака ва билимларини юксалтириш, уларнинг фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси Абдулҳамид Нурматов. - Замонавий ахборот технологияларидан файдаланган ҳолда интерфаол усуллар орқали ўтказилган машғулотлар иштирокчиларнинг мавзу доирасида пухта билим эгаллашларида муҳим аҳамият касб этди.

Семинарда келгусидаги муҳим ишлар белгилаб олинди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тегишли жавоб олдилар.

Якунда семинарда фаол иштирок этган, шунингдек, олиб борилаётган ишларни янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирган етакчиларга махсус совғалар ҳамда сертификатлар топширилди.

С. ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди