Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№3, 16.01.2014

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

МЕН БАХТЛИ АЁЛМАН...

Биз аёлга нисбатан "Меҳрибон она", "Сариштали уй бекаси", "Садоқатли ёр", деган таърифу тавсифларни айтамиз. Эндиликда улар буюк давлатимизни барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, жамиятимизда улуғ мақсадлар йўлида амалга оширилаётган ишларда ҳам эркакларга камарбаста бўлиб қадам ташламоқда.

Бугуннинг аёли ишдан, оила юмушларидан бўш бўлган вақтига мазмун киритиши, соғлом ҳаёт учун қайғуриши, ўз устида янада кўпроқ ишлашга интилиши керак. Фарзандлар тарбиясида ва умуман, турмушдаги катта-кичик муаммоларни ҳал этишда билимдон бўлиши, хуллас, ўз мавқеи, маънавияти, теран фикрлари билан керак бўлса, дунёни забт этишга тайёр турмоғи лозим.

Наргизахон Саттарова болалигидан шифокорликни орзу қилди. Бу мақсад йўлида устозлардан пухта билим ўрганди. Ўқиб ўрганишдан, изланишдан толмади. Наргизахон бир нарсага етишмоққа аҳд қилдими, унга етишмагунча қўймайди. Ундаги бу қатъият уни Андижон давлат тиббиёт институтига етаклади. Талабалик даврида устозлари кўмагида тиббиёт илмини пухта эгаллади. 2001 йили институтни муваффақиятли тамомлаб, болалар шифокори мутахассислиги бўйича диплом олди. Ўқишни тамомлаган йилиёқ Асака тиббиёт коллежида иш бошлади. Юқумли касалликлар фанидан сабоқ бериш билан бирга, "Камолот" ЁИҲ етакчиси, кафедра мудири, бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси, ҳамширалик ишлари бўлими бошлиғи, айни пайтда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. Шу вақт оралиғида "Юқумли касалликларда ҳамширалик парвариши", "Ўта хавфли карантин гуруҳидаги инфекциялар" номли услубий қўлланмалари чоп этилди. 2012 йилда коллеж битирувчиларини бандлигини таъминлаш мақсадида коллеж қошида "Тиббиёт камалаги" хусусий унитар корхонаси ташкил этди. Тикувчилик йўналишида иш олиб бораётган ушбу корхонада 11 нафар қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Наргизахон ўзининг билимдонлиги, ташкилотчилиги, фаоллиги билан жамоада ҳурмат- эътибор топди. Нафақат жамоада, балки туман ва вилоятдаги фаол аёллар сафидан ўрин олди. 2011 йили туманда "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси" кўрик-танловида туман босқичида биринчи ўринни, 2012 йилда эса бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси сифатида " Энг намунали хотин-қизлар бошланғич ташкилоти" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади. У бу йил эса "Йил аёли - 2013" танловида иштирок этиб, республика босқичида у ғолиб бўлди.

- Наргизахон, ушбу танловдан қандай таассурот олдингиз? - дея сўрайман Наргизахонга юзланиб.

- Биласизми, танлов жуда ҳаяжонли ўтди. Республикамизнинг манаман, деган ишбилармон аёллари, билимдон, салоҳиятли олималари орасида ғолиб бўлишлик менга насиб этганидан, қувончдан кўзларимга ёш келди. Айниқса, Президентимизнинг ... агарки , ер юзидаги барча шоирлар юз йил таъриф этганларида ҳам, аёл латофатининг юздан бирини тараннум этолмайдилар, деганида ҳеч шубҳасиз ҳақ эди. Ва бундай ҳаққоний эътирофлар, аввало, муқаддас заминимизнинг чирой ва назокатда, вафо ва садоқатда тенгсиз аёлларни назарда тутиб айтилган, десам, ўйлайманки, кўпчиликнинг дилидагини ифода этган бўламан." Мамлакатимиз Президентининг бу гўзал таърифига мен: "Дунёдаги энг бахтли хотин-қизлар ҳам юртимиз аёлларидир,"дея қўшимча қилишни истар эдим. Ҳақиқатдан ҳам биз бахтли аёллармиз. Чунки мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоясига алоҳида аҳамият берилди.

Наргизахон нафақат жамиятда фаол, балки оилада ҳам намунали уй бекаси. Турмуш ўртоғи Баҳодиржон билан икки нафар ўғилни тарбиялаб, вояга етказмоқда.

Онаси Моҳидилхон ва қайнонаси Нодирахон аялар, дадаси Одилжон ва қайнотаси Тошланбой оталарнинг дуоларини олиб, кам бўлмади.

Ҳа, юртимизда оилаларнинг мустаҳкамлигига, соғлом авлоднинг тарбияси хотин-қизларнинг билим савияси, ва ҳуқуқий маданиятини ошириш катта эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Чунки аёл инсониятнинг давомчиси, жамият учун соғлом ва қобил фарзандларни вояга етказувчи улуғ мураббийдир. Шу билан бирга, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган муҳтарама зотдир. Наргизахон Саттарованинг "Йил аёли - 2013" танловида эътироф этилганлиги ҳам унинг тиниб-тинчимас, изланувчан, фидойи эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА,

Суратда: Н.Саттарова оила аъзолари билан.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди