Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№3, 16.01.2014

ДИЛ ТУҒЁНИ

ЖАННАТ МЕНИНГ УЙИМДА

Дунёда ҳар бир инсон учун онасидан азизроқ, қадрлироқ зот бўлмаса керак.

Она - бизни бу дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараган, тунлари оромидан кечиб, фарзанди қошида парвона бўлган, кечаю кундуз дилбандига бахт-иқбол тилаган табаррук зотдир.

Бу оламда оналардан-да мунис, муштипар, дардкаш ва сирдош, вафодор дўст йўқдир. Жигарбанди учун боридан кечган оналаримиз учун жон фидо қилсак арзийди. Улар бизни ардоқлаб, авайлаб, не-не қийинчиликлар билан вояга етказиб, ғамхўрлик қилади. Биз ёшлар вақти келиб уларнинг ана шу меҳрибонликларига муносиб жавоб қайтаришимиз лозим. Бу бизнинг, фарзандларнинг олий бурчи ҳисобланади.

Менинг ҳам онам олдидаги бурчларим бисёр. Улар мени ҳеч кимдан кам қилмай, тарбиялаб камолга етказди. Ўқишим, интилишим, қизиқишларим учун етарли шарт-шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилди. Ўзим истаган машғулотлар билан шуғулланишимда, эртанги кун учун режалар тузишимда онам менга яқин дўст, ҳамроҳ бўлди.

Онам ҳар бир эришган ютуқларимдан қувонади. Унинг юзидаги табассум мен учун ҳар нарсадан устундир. Баъзида ўзим хоҳламаган ҳолда онажонимнинг кўнглини ранжитиб қўяман. Сўнгра бу ишимдан ҳижолат бўлиб, дилим оғрийди.

Вақти келса, қадрдон дўстларим бир лаҳзада бегона бўлиб кетади. Барча яқин танишларим мендан йироқлаб кетиши мумкин, лекин бир инсон борки, мени ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймайди. Бу - менинг онамдир.

Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг "Хамса" асаридаги "Садди Искандарий" достонида Искандаршоҳ ўлимидан аввал онасига ёзган мактубида шундай дейди: "Агар вақт ортга қайтиб қолганда эди, жангу жадалларда умримни ўтказиб, дунёни махф этгандан кўра, сизнинг пойингиз тупроғи бўлишни олий бахт деб билардим". Ярим дунёни забт этган буюк шоҳнинг бу сўзларидан ёруғ жаҳонда оналардек азиз инсон йўқлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Дунёдаги барча моддий нарсалар ўткинчидир. Фақат чин инсоний туйғу - она меҳри боқийдир. Кўпчилик инсонлар жаннатий ҳаётни сўрайди. Аммо улар ҳақиқий жаннат ёнгиналарида эканини сезишмайди ҳам.

Жаннат менинг уйимда, чунки онам ёнимда. Барча ўзининг орзуларига эришишни сўраса, мен жаннатимнинг умри узоқ бўлишини тилайман!

Мадина АКБАРОВА,

Балиқчи иқтисодиёт

коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди