№4, 23.01.2014 БОЛАЖОНЛАР ЧЕТ ТИЛИДА БИЙРОН СЎЗЛАШМОҚДА
Олтинкўл туманидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида инглиз тилини ўқитишнинг замонавий услубларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги МТМлари билан ҳамкорликда иш олиб бораётган инглиз тили ўқитувчилари иштирок этдилар.
Маскан тарбиячиси Фарида Нуриеванинг катта гуруҳ тарбияланувчилари билан инглиз тилида олиб борган машғулоти, айниқса, семинар иштирокчиларига манзур бўлди.
Ушбу семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси бўлим бошлиғи Гулнора Усмонова сўзга чиқиб, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
М. ИСАЖОНОВ.
|