№4, 23.01.2014 ТАНЛОВДА ФАХРЛИ ЎРИН
Марҳамат туманидаги 27-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Мўътабархон Қорихонова "Камолот юлдузи" кўрик-танловининг республика босқичида назм йўналиши бўйича қатнашиб, фахрли ўринни эгаллади.
М. Қорихонова вилоят ҳамда республика миқиёсида ўтказилаётган қатор танловларда фаол қатнашиб келмоқда. Унинг ижод намуналари газета, журналларда чоп этилмоқда.
- Бу ютуқларга эришишда устозларимнинг ўрни беқиёс, айниқса, мактабимиз директори Баҳромжон Эргашевнинг ҳиссаси катта, - дейди М.Қорихонова. - Келажакда ўқиб, пухта билим олиб Ватанимиз равнақи учун муносиб хизмат қиладиган инсон бўлиб улғайишни ўз олдимга мақсад қилиб олдим.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|