Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№4, 23.01.2014

ҚАРОР ВА ИЖРО

ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори янги йилда тадбиркорларга қандай имтиёз ва имкониятларни тақдим этади?

Мазкур қарорда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига берилган қатор имтиёзлар ҳақида вилоят божхона бошқармаси Даромадлар ва божхона қиймати бўлими бошлиғи Файзулла Ташхўжаев мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

- Маълумки, тадбиркорларга яратилаётган ҳар қандай имкониятлар ва қулайликларнинг туб замирида мамлакатимиз иқтисодиёти ривожи, аҳолининг фаровон турмуши, даромадининг ортиши кўзланади. Рақобатбардош, юқори сифатли истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини тўлдириш, тайёр озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга эришиш кўзланган мақсадга етишишнинг энг оқилона ечимидир. Шу сабабдан ҳам бугун тадбиркорларга, айниқса, ташқи иқтисодиёт фаолият иштирокчиларига маҳаллий ҳамда хориж бозорларига ўз маҳсулотини етказиб бериш учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарорида ҳам ана шу масалалар илгари сурилган.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2014 йил 1 январдан бошлаб, белгиланган ставкалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларга акциз солиғи ҳисобланиши, кўрсатилган миқдордаги ставкаларда Республика йўл жамғармаси йиғимлари ундирилиши ва барча солиқ солинадиган айланмалар бўйича қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2014 йил учун 20 фоиз миқдорида сақлаб қолиниши белгиланди. Импорт божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги "Божхона йиғимлари ставкалари рўйхати"даги "Импорт товарларини белгиланган жойдан ва иш вақтидан ташқарида расмийлаштирганлик учун йиғим" бир соатига ундирилиши белгиланган 20 Евро божхона йиғими ҳам икки баробарга қисқариб, 10 Еврога туширилди.

Бундан ташқари, бошқа турли божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати узайтирилди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида берилган имтиёзлар даври 2014 йил 1 январдан 2017 йил 1 январгача узайтирилди.

Айтиш жоизки, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўрсатилаётган эътибор, берилаётган имтиёзлар туфайли вилоятимиз иқтисодиёти барча йўналишлар бўйича юксалиб бормоқда Агар бугунни кеча билан таққосласангиз, унинг реал ҳолати намоён бўлади. Маҳаллий бозорларимизни бундан атиги 10-15 йил илгари импорт товарлари эгаллаган бўлса, эндиликда ўзимизда тайёрланган маҳсулотлар бозорларимизни тўлдирмоқда. Шунингдек, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" ёрлиғи билан экспортга юборилаётган маҳсулотларнинг салмоғи ҳам ортди. Биргина ўтган йилнинг ўзида вилоятимиз тадбиркорлари томонидан 171 миллион 950 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинди. Буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ривожланаётганлигидан дарак беради. Жорий йилда ҳам тадбиркорларга берилаётган қатор имтиёз ва имкониятлар уларнинг фаолиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Моҳидил МАМАСОЛИЕВА суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди