Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№4, 23.01.2014

ФИКР

ЭЗГУЛИККА ИНТИЛИБ ЯШАЙЛИК

Юртбошимизнинг: "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, биздан кўра билимли ва албатта, биздан кўра бахтли бўлишлари шарт!" деган сўзлари биз ёшларга ҳар қадамда қанот бағишлайди.

Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга жуда кенг имкониятлар яратиб берилганки, бу имкониятлар уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли юзага чиқаришларида, комил инсон бўлиб вояга етишларида, жамиятда ўз ўрнини топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу ўринда савол туғилади: кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга ёшлар муносиб жавоб бера оляптиларми?

Тўғри, орамизда ҳар жабҳада фаол ва илғор ёшлар жуда кўп. Истеъдод ва иқтидори туфайли кўплаб ютуқларга эришиб, юртимиз, миллатимиз шуҳратини ошираётган баркамол ёшларимиз билан фахрланамиз. Бироқ тенгдошларимиз орасида олтинга тенг вақтларини ҳуда-беҳуда ўтказиб юрган, лоқайд ва эътиборсиз ёшларнинг борлиги ачинарлидир. Ўзлари таҳсил олаётган ўқув юртларига бормай, бозорларда, интернет кафеларда вақт ўтказиб юрган айрим ёшлар бугунги кун қадрини, берилаётган имкониятларни, минг афсуски, англаб етмаяптилар.

Эртадан кечгача интернет орқали турли кўнгилочар дастурлар, маъносиз видеоўйинлар, жангари фильмлару порнографик фотосуратларни томоша қилишлари ёки соатлаб телефонда гаплашишлари ёшларимизнинг оммавий маданият деб аталаётган, миллий менталитетимизга, қадриятларимизга зид ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ота-оналар фарзандим ўқияпти, муҳтожлик кўрмасин, деб бирор зарур эҳтиёжи учун бераётган маблағларини ана шундай кўнгил ҳузури, келажаги йўқ нарсалар учун сарфлаётганликларини асло оқлаб бўлмайди. Бу бугунги ёшларнинг, тенгдошларимнинг энг заиф нуқталаридан биридир.

Эртага яхши инсон бўлиш, ҳаётда ўзимиз истаган нарсаларга эришиш учун бугун, албатта, пухта билим олишимиз, бирор бир ҳунарнинг бошини тутишимиз зарур. Шундагина мақсадларимиз ижобат бўлади, она юртимиз, унинг равнақига муносиб хизмат қиладиган инсонлар бўлиб камол топамиз. Шундай экан, барчамиз ўз номимизга, "Юрт келажаги" деган эътирофга муносиб равишда олға қадам ташлашимиз керак.

Бугун биз ёшларга яратиб берилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, фаол ва фидойи бўлсак, яхшилик ва эзгуликка интилсак, шубҳасиз, эртанги кунимиз нурафшон бўлади.

.

Мавлонбек ТЎЛАНБОЕВ,

Избоскан тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди