Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 23.01.2014

ҲАЖВИЯ

КИМ ХЎЖАЙИН?

Янги йил ажойиб байрам. Унинг бошқа байрамлардан ажралиб турадиган жойи шундаки, бу байрам, одатда, оила даврасида ўтади. Яна бир қизиқ жойи бу байрамда Қорбобо бўлади. Кўп мамлакатларда Қорбобо янги йил кечаси хонадонларни айланиб юриб совға улашаркан. Ҳозирда бу одат бизда ҳам тарқала бошлаяпти.

Бир-иккита олийҳиммат, бадавлат одамларнинг ҳайр-эҳсон сифатида янги йилда совға улашганини эшитган бир фермер янги йилда таниш-билиш, қўни-қўшниларига бир сюрприз қилмоқчи бўлибди. Янги йилда Қорбобо тарқатадиган пакетчалардан олиб, ҳар бирига совға солиб тайёрлабди. Совғани улашгани чиқиб кетаётиб миясига бир фикр келиб қолибди. "Мен шундай бадавлат бўла туриб хотиндан сўрамасдан бир иш қилолмайман. Хотиндан қўрқмайдиган одам бормикин.? Агар ҳақиқий хотинидан қўрқмайдиган одам бўлса шу "Дамас"ларимдан биттасини совға қилганим бўлсин". У совға улашгани чиқаётиб икки "Дамас"ини ҳам икки ёрдамчисига миндириб олибди.

Бир хонадонни тақиллатибди. Эшикни ўрта ёшли одам очибди.

- Сизларни янги йил билан табриклагани келдик. Янги йилда оилангизга барака, тотув турмуш, ўзларингизга соғлик ва чоғлик тилаймиз!

- Раҳмат! Раҳмат! Оввора бўлиб...

- Энди сизларга совғамиз ҳам бор. Лекин совғани беришдан олдин бир нарсани аниқлаб олишимиз керак. Оилада ким хўжайин? Эр орқасидан чиққан хотинини кўрсатиб:

- Шу аянгиз хўжайин-да, - дебди.

- Яхши, янги йил сизларга омад келтирсин, - деб пакетчадаги совғалардан бирини унга узатибди.

Улар шу аснода қирқинчи хонадонга борса ҳам оилада хотин киши хўжайин бўлиб чиқибди. Охири энди "Дамас"ларни қайтариб юбора қолай деб туриб, қирқ биринчи хонадонни тақиллатибди. Дарвоза очилиб йўғон, илгариги раисларга ўхшаш басавлат бир одам чиқибди. Уни ҳам табриклаб одатдаги саволни берибди:

- Биз хўжайин-да, - дебди ҳалиги одам мўйловини бир силаб.

- Ундай бўлса, хонадон бекасини ҳам бир чақирсангиз?

- Бизда аёллар эркак кишининг олдига чиқмайди.

- Бизнинг шартимиз шундай, хонадон бекаси бу гапингизни бир оғиз тасдиқлаб қўйиши керак.

- Ҳў, хотин, бу ёққа кел! - дебди эр буйруқ оҳангида. - Манави Қорбобо бу уйда ким хўжайин? - деб сўраяпти. Айтиб қўй, бу уйда ким хўжайинлигини.

- Сиз-да, хўжайин, - деб тасдиқлабди аёл.

- Эй, яшанглар! Мана ниҳоят хотинидан қўрқмайдиган ҳақиқий эркакли оилани топдик. Биз хонадонга хотин киши хўжайин бўлса, мана бу совғадан, эркак киши хўжайин бўлса, битта "Дамас" совға қилишга келишгандик. Табриклаймиз, сизлар битта машина соҳиби бўлдинглар. Лекин "Дамас"ларимизнинг ранги икки хил: бири оқ, бири қизил. Қайсинисини оласизлар? - дебди. Шунда ҳалиги киши мўйловини яна бир силаб хотинига қараб:

- Хотин, қайсинисини олайлик? - дебди. Шунда фермер унинг гапини бўлиб:

- Эй, кечирасиз, сиз ҳам хотиндан сўрамай иш қилолмас экансиз. Энди манави пакетчадаги совғадан оласиз, - деган экан.

Ғани МАЖИД.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди