Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 23.01.2014

КЕЧИНМА

СОКИН ОҲАНГЛАР

Барча маҳзун куй-қўшиқлар сени менга элтади. Улар сени ўйлашимга, хотираларга қайта бош эгишимга мажбур қилади. Фақат уларгина сенсизликни ҳис қилишимга бор кучи билан ундайди.

Бу сокин куйлар бизнинг ушалмаган орзуларимизни, ортига ҳеч қайта олмаётган муҳаббатимизни ёдимга солади. Улар шундай қудратга эгаки, қалбимда ҳали уйғониб улгурмаган армонларни ҳам қўзғатади.

Ёлғиз мана шу қўшиқларнинг олдида мен ожиз қоламан. Уларни ҳар гал эшитганимда вужудимда тўплаб турган бор журъатим мажолсизланади. Илдам қадам ташлаётган бу оёқларим ўзини жонсиз ҳис қила бошлайди. Шунинг учун ҳам бу сокин куйларни тинглашни истамайман.

Сен ҳам мана шу айрилиқ куйларини тинглаганингда балки, ёдингга тушарман. Иккимизни синовга ташлаётган тақдир олдида бир зум бўлса-да, ўзингни айбдор ҳис қиларсан. Ногоҳон туйғуларнинг қўлидан тутиб, ортга қайтиш хаёли билан, оний лаҳза бўлсада, ҳудди мен каби ўзингни бахтли санарсан.

Бу оҳанглар иккимизни ғойибона учраштирадиган, ягона бир синоатдир, эҳтимол. Ҳар не бўлганда ҳам куй-қўшиқнинг борлиги яхши. Улар сабаб бизлар ҳаётимиз ранг-баранг туйғуларга бой эканлигини англаб турамиз.

Хосият НИГОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди