№7, 13.02.2014 "АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ АВЛОД БЎЛАЙЛИК"
Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши "Истиқбол" ёшлар қаноти ташаббуси билан "Андижоннома" ва "Андижанская правда" газеталари таҳририятида буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги ҳамда шох ва шоир Заҳириддин Муҳамммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан "Аждодларга муносиб авлод бўлайлик" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Бунда ХДП вилоят кенгаши масъул ходимлари, "Истиқбол" ёшлар қаноти ва "Фаол аёллар" қаноти етакчилари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлари ижодий уюшмаси, вилоят бўлимлари вакиллари ҳамда бир гуруҳ ёш ижодкорлар иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси А. Нурматов сўз олиб, Юртбошимизнинг "Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир" деб номланган ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаларидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир ва таржимон Н. Жалолов буюк мутафаккирларимиз, уларнинг ижоди хусусида гапирди. Шундан сўнг Муҳаммад Юсуф номли ижодкорлар клуби аъзолари А. Навоий ҳамда З. М. Бобур ғазалларидан ва ўз ижодларидан намуналар ўқидилар.
М. СОБИРОВА.
|