№7, 13.02.2014 БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР
Шаҳрихон туманидаги 46-умумтаълим мактабида халқимизнинг улуғ сиймолари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган ғазалхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Т. Маҳмудова томонидан тайёрланган ушбу тадбирда ўқувчилар икки буюк шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқидилар ҳамда турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Анжуман сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
М. ИСАЖОНОВ.
|