№7, 13.02.2014 АСКАРЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда сафарбарлик чақирув заҳира хизмати аскарларининг ҳарбий қасамёд қабул қилишларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда ҳарбий горнизон сержант ва офицерлари, аскарлар ва уларнинг ота-оналари, Шарқий ҳарбий округ, вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Байрамона безатилган кенг майдон узра ҳарбий аскарлар саф тортдилар. Ҳарбий оркестр томонидан Ўзбекистон мадҳияси ижро этилди, сўнг улар тантанали равишда қасамёд қабул қилдилар.
Тадбирда сўз олганлар ҳарбий қасамёд қабул қилган аскарларни муборакбод этиб, ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.
- Кейинги йилларда ҳарбий қасамёд қабул қилишга бағишланган бу каби тадбирлар ўтказиш анъанага айланди, - дейди Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизон командири ўринбосари, подполковник Йўлдошбой Холиқов. - Тадбирни юқори савияда, бир умр аскарларнинг ёдида қоладиган даражада ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбир якунида ота-оналар, жамоатчилик вакиллари гарнизонда аскарларнинг хизмат қилишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|