Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№7, 13.02.2014

2014 ЙИЛ - "СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ"

"МИНГ БОЛА"НИНГ ОНАСИ

Одатда кўкси қўша-қўша орден ва медалларга тўла, ажойиб тақдирли, эл назарига тушган инсонлар ҳақида кўп ёзамиз. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимизнинг кўксини орден ва медаллар безамаган бўлса-да, эл назарига тушган фидойи инсондир.

Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Чинобод шаҳарчаси туғруқхона мажмуаси шифокори, акушер- гинеколог Эътиборхон Маматқулова 30 йилдан буён оилаларга қувонч улашиб келади. Бу инсон оналар нигоҳини ҳаммадан кўра чуқурроқ тушунади. Тўлғоқ азоби билан туғруқхонага қадам қўювчи ҳар бир онага меҳр билан қарайди. Туғруқхона остонасида бўлғуси она ортидан унинг яқин инсонлари интизор турганлигини кўриб туради. У билади: бу қутлуғ остона олдида бир олам эҳтирос, ҳаяжон билан юракларнинг хаприқишини. Ичкарида эса мунис аёлнинг гўдак "инга-инга"сига ташналиги, интиқлигини. Дунёга келувчи жигарбандининг омон туғилиши ҳақидаги орзу ва ўйларини ҳаммадан теранроқ тушунади у.

Эътиборхоннинг бирдан-бир мақсади: саломат туғилган гўдакни онаси бағрида кўриш. Уларни, яъни дилбандини иссиқ бағрига босган онани қадрдон хонадонларига кузатиш. Бу унинг доялик бурчи.

Эътиборхон Маматқулова 1984 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлагандан бери чинободликлар хизматида.

Эътиборхон ўзининг тириш-қоқ, меҳнаткаш ва интилувчанлиги билан жамоа орасида ҳурмат, эътибор қозонган. Тажрибали, меҳрибон шифокор Эътиборхон 74 нафардан зиёд киши меҳнат қилаётган шифохонада ўзининг олижаноб фазилатлари билан ажралиб туради.

Чинободдаги 50 ўринли акушерлик комплекси замонавий бинода жойлашган. Кенг ва ёруғ, шинам хоналари халқаро андозаларга мос тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Бир сўз билан айтганда, она бўлиш остонасида турган аёлларга, уларнинг эсон-омон фарзандли бўлиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Саломатлик масканида 7 нафар акушер-гинеколог, 60 дан зиёд малакали ўрта тиббиёт ходимлари "Соғлом она - соғлом бола" дастури асосида фаолият юритмоқда.

- Жорий йилнинг "Соғлом бола йили" деб аталиши биз шифокорларга катта масъулият юклади, - дейди Эътиборхон. Оналар ва болаларнинг соғлом бўлиши, фарзандларимизнинг баркамол ўсиши учун астойдил меҳнат қиламиз. Истагимиз, аёлларимиз соғлом фарзандларни дунёга келтириб, хонадонларга, яқинларига шодлик улашсин.

Оилаларимиздан гўдак кулгуси аримасин. Туғилаётган гўдаклар келажакда юртига муносиб хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб вояга етсин..

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди