Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№7, 13.02.2014

БИР РУБОИЙ ТАҲЛИЛИ

Бобур ўз ижодида мумтоз шеъриятимизда кўп учрайдиган шеърий формаларнинг кўп турларидан фойдаланди. Унинг лирик меросида ғазал, рубоий, туюқ, маславий, қитъа ва фард каби шеърий формаларнинг гўзал намуналари учрайди. Айниқса, Бобур рубоийлари машҳур. Бобур ўзбек адабиётида рубоий устаси ҳисобланади. Унинг рубоийлари ўзининг мазмунан чуқурлиги, бадиий жиҳатдан юксаклиги билан шарқ адабиётидаги энг яхши рубоийлар қаторида туради. Шоир рубоийлари мазмунан ранг-баранг, нафис, жозибали, тили бой ва равондир. Бобур рубоийларида севги ҳақида сўзлайди, ёрнинг ҳусн-латофати ва гўзал хулқ-атворини, ҳижрон аламини куйлайди. Ёр ва диёр мадҳини ўзгача бир эҳтиром билан ёзади.

Сен гулсену мен фақир бул

булдирмен,

Сен шуъласену ул шуълага

мен кулдурмен.

Нисбат йўқдур деб ижтиноб

айламаким,

Шохмен элга вале сенга қул

дурмен.

Мумтоз адабиётимизда ёр тавсифи гул рамзи сифатида қўлланилган. Рубоийнинг бадиий қисмлари, тарбиявий аҳамияти шоир қалбининг ёрни севиш, интилиш туйғуси билан жўш урганлигидадир.

Рубоий сўзи араб тилидан олинган бўлиб, "тўртлик" деган маънони билдиради. Бу лирик шоир, шох, табиатшунос, сайёҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалу рубоийлари умрбоқий бўлиб, улар ўзбек халқининг энг катта бойликларидир. Уларни ҳамиша ёдда сақлаш, уларга ҳурмат, эҳтиром кўрсатиш эса биз ворисларнинг бурчидир.

Одилжон ҚОДИРОВ,

Ўзбекистон Республикаси

халқ таълими аълочиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди