Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№8, 20.02.2014

УЛУҒ ШОИРГА ЭІТИРОМ

Андижонда ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 531 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, вилоят ҳокимлиги вакиллари, бобуршунос олимлар, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан яратилган асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва роли, шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирдилар.

Шунингдек, тадбирда шоир номи билан аталувчи вилоят мусиқали драма ва комедия театри артистлари томонидан Бобур ҳаёти билан боғлиқ саҳна кўринишлари намойиш этилди, ёш ижодкорлар эса Бобур ғазалларидан намуналар ўқидилар. Якунда тадбир иштирокчилари Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг тадбир Боғи Бобурдаги "Бобур ва жаҳон маданияти" музейида "Бобур ва адабий муҳит" деб номланган илмий-амалий конференция доирасида давом этди. Анжуманда Бобур номли халқаро жамоат фонди томонидан Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, "Бобур энциклопедияси" ва "Бобуршунослик муаммолари", "Бобур ва Андижон адабий муҳити", "Бобур ва ўзбек лирикаси" каби қатор мавзуларда таниқли олим ва ижодкорларнинг маърузалари тингланди.

Х.СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди