№8, 20.02.2014 АДАБИЙ КЕЧА
Андижон шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида "Бобур - дилбар шахс" деб номланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди. Тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари қатнашиб, шоирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқидилар. Баҳромжон Абдуваҳобов, Абдумажид Файзуллаев, Абдулазиз Мамирхўжаев, Ҳалима Турғунова сингари ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бобур ғазали билан айтиладиган қўшиқлар, дилрабо рақслар даврага ўзгача шукуҳ бағишлади.
Кеча якунида мактаб директори Хосиятхон Ишончаева ушбу тадбир ўқувчиларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларни шоир ижоди ва ҳаёти ҳақидаги билимларини янада бойитганини айтиб ўтди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Ф. ДАРМОНОВА.
|