№8, 20.02.2014 ҚИШЛОҚДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ
Жалақудуқ туманидаги маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" бўлиб ўтди.
Жорий йилда илк бор туманнинг энг чекка қўшни республика билан чегарадош Бештол қишлоғида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 8 та корхона, ташкилот ва фермер ҳўжаликлари, жами 125 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Мазкур ярмаркада тумандаги Ёрқишлоқ шаҳарча ва Бештол қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи иш билан банд бўлмаган аҳоли, шунингдек, жазони ўташ жойларидан озод этилган шахслар ҳамда 300 нафарга яқин коллеж битирувчилари иштирок этдилар. Ярмаркада 52 нафар фуқаро ҳамда 40 нафар коллеж битирувчиси ишга жойлашиш учун йўлланма олди.
У. МАМАРАСУЛОВ.
|