Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№8, 20.02.2014

АЁЛ МАЪНАВИЯТИ

ТУБАНЛИККА ЮЗ ТУТГАН НОМУС

Аёл - табиатнинг энг ноёб мўъжизаси, нафис хилқат. Унинг меҳридан яралган боғнинг ифори оламни гўзаликка буркаса, ор-номусидан бунёд тоғ эса ёвузликларни тўсмоққа қодир. Аммо... ана шу тарафларга лойиқ бўлиш учун ҳам улкан матонат керак.

"Мен ногирон фарзанд билан ночор қолган ёлғиз онаман. 13 ёшли қизчам шифокорларнинг эҳтиётсизлиги сабаб мажруҳ бўлиб қолди. Унинг парваришидан ортиб бирор жойда ишлолмайман. Боламни даволатишга эса имконим йўқ. Бу борада бизга ёрдам берувчи ҳеч ким йўқ. Шифокорларнинг айтишича, қизим бир неча жарроҳликдан сўнг, соғлом болалар қатори юриб кетиши мумкин экан..."

Таҳририятга йўлланган мактуб эгасига раҳмим келди. Фарзанд саломатлиги учун қайғураётган аёлнинг нигоҳларидаги мунгни ўзимча тасаввур этдим. Шароитини ўрганиш лозим бўлса, ёрдам кўрсатиш илинжида хатдаги манзилга йўл олдик. Амаллаб ўша уйни (аниқроғи, 2 хонадан иборат харобгина уй) топдик. Чиндан аҳволи ночор. Бироз суҳбатлашиб, ёрдам беришга ҳаракат қилишимизни айтиб хайрлашдик. Остонадан қайтгач, ҳамроҳимнинг "Бу аёл ўйлаганимиз қадар хокисор эмасга ўхшайди", дея иккиланиши бизни суриштиришга ундади. Андишали халқмиз-да, ёмонни ёмон дейишга ҳижолат тортамиз. Гарчи, атрофдагилар очиқ айтмаса ҳам ҳамроҳимнинг фикрлари тасдиғини топгандек эди. Исботни эса маҳалла раисининг фиғонидан кўрдик:

- Арз қилмагани таҳририят қолибдими? Ёзганларини ҳатто республикадан келиб текширишди. Боласи эса ўзининг номаъқул ишлари сабаб ногирон туғилган. Неча марта турмуш қурди. Бола у учун тайёр тирикчилик манбаи. Топган пулига ичади, яна нималар қилмайди дейсиз?! Бу аёлни тўғри йўлга солишнинг иложи бўлмаяпти...

Раис унинг қилмишларини "очиб" ташлади. Маълумотлар етарли эди. Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ деганларидай, ўша аёл (уни шу муқаддас ном билан атамоқ ҳам ҳайф аслида)нинг таҳририятга маст ҳолда келиб, "тиланчилик" қилиб, раҳбарга уялмай дардини достон этиши ҳаммасидан ошиб тушди. Аризанинг ижобий ҳал этилмагани сабабини аёл ўзи намоён этиб бўлганди...

Аёл - миллат келажагининг яратувчиси. Унинг қони авлод қонида оқиб турса, маънавияти улар онгида яққол кўриниш беради. Нафис хилқат аталмиш ҳаё соҳибалари ориятни ҳимоя этсаларгина, аёл деган юксак номга лойиқ бўладилар.

Юқоридаги каби юзсизликдан либос кийганлар эса ўзларини тубанлик ботқоғига тобора чўктириб бораверадилар. Бу билан аёллик шаънини булғаётганларини сезмайдилар ҳам. Улар атрофдагиларда ўзларига нисбатан фақатгина ачиниш ва нафрат туйғусини уйғотади холос.

Сожида САИДОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди