Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Кадриятларимиз

№8, 20.02.2014

ВИЛОЯТИМИЗНИНГ МУҚАДДАС ҚАДАМЖОЛАРИ

"ЙИЛҚИЧИ БУВА" ЗИЁРАТГОҲИ

Муқаддас Қуръони Каримда авлиёлар, ваълийларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқ, улар ҳар лаҳзада, ҳар ерда ҳозиру нозир, улар учун замон, макон ва вақтнинг чегараси бўлмаслиги, бунга шубҳа қилганлар гуноҳкор бўлишлиги зикр этилган. Бугун юртимизда авлиёлар номи билан боғлиқ кўплаб жойлар муқаддас зиёратгоҳларга айлантирилган.

Жумладан, Андижон шаҳрида Мирпўстин ота, Қўчқор ота, Бобо Таваккул ота, Ёркентлик шайх, Миржамол ота, Қаландархона каби азиз авлиёлар, кароматгўй зотлар билан боғлиқ муқаддас жойлар бор. Андижон шаҳрининг собиқ Аравасоз маҳалласида жойлашган Йилқичи бува мозори ҳам ана шундай масканлардан биридир.

Йилқичи бува ўтган давр ва унинг таржимаи ҳоли ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Шу маҳаллада истиқомат қилувчи ёши улуғ инсонлар Ғуломиддин Қўчқоров ва Ўктамжон Ортиқовларнинг ҳикоя қилишича, Йилқичи буванинг шажараси Хазрати Бурхониддин Қиличга боради. Ўзи Бобо Таваккул Лангарийнинг муридларидан бўлиб, асосан, от абзаллари тайёрлайдиган уста ва тақачилик билан шуғулланган. Шунингдек, отбоқарлик қилганлиги учун ҳам "Йилқичи бува" номини олган.

Асли исми бизгача етиб келмаган. Тақводор, кароматгўй, ҳалол, инсонларни дину-диёнатга, эътиқодга етакловчи зот бўлган. От ва уй ҳайвонларини хасталиклардан даволаган. Яқин кунларгача ҳам йилқи ва уй ҳайвонлари касал бўлган кишилар шу қабр атрофидан уларни айлантириб, Аллоҳдан шифосини сўраганлар.

Ушбу зиёратгоҳ ҳақида ҳикоят ва ривоятлар таҳлил қилинганда, ул зот тахминан ўрта асрларда яшаб ўтган бўлиб, кенг диний билимларга эга инсон бўлган. Ривоятларга кўра, Йилқичи буванинг руҳи инсонларни ёмонликдан, бемаъни ишлардан қайтариб, ҳалолликка, яхшиликка, тўғриликка ундаб келган. Агар бу жойга, бадхулқ, шум ниятли кишилар келса, бирон дард бериб, то имон келтирмагунча тинч қўймаган.

Собиқ иттифоқ даврида зиёратгоҳдаги масжид чойхонага айлантирилиб, бу жойда май-хўрлик, ножўя ишлар авжига чиққан. Бундай ишлар қилган айрим шахслар турли дардларга дучор бўлганлар.

Бу ердаги масжид эса XIX аср охирларида қурилган. Қабр устидаги мақбара эса ХХ аср бошларида тикланган бўлиб, унинг атрофига турли дарахтлар экилган. "Йилқичи бува" зиёратгоҳи диққатга сазовор жой, маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Дилшодбек ЮСУПОВ,

вилоят адабиёт ва санъат

музейи раҳбари ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди