№9, 27.02.2014 БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ КЎПАЙМОҚДА
Олтинкўл иқтисодиёт коллежида O'zLiDeP Андижон вилоят ҳамда Олтинкўл туман Кенгашлари ҳамкорлигида бошланғич партия ташкилотлари фаоллигини ошириш ва уларни тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлигини кучайтириш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Туманда фаолият юритаётган ташкилотлар, корхоналар, ҳамда таълим муассасалари вакиллари иштирок этган тадбирда бошланғич партия ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар, тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, аграр соҳа тармоқларини модернизация қилиш ҳамда тадбиркорларнинг партия билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, туманда партиянинг бошланғич ташкилотлари сони ортиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Партияга янги аъзо бўлганбир гуруҳ фуқароларга гувоҳномалар топширилди.
Х. ХАЛИЛОВА.
|